Рўза биздан нимани талаб қилади?

08:00 10.05.2019 598

Аъувзу биллаҳи минашшайтонир рожийм

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

“Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин”  ("Бақара" сураси, 185-оят).

Баракотли ой

Аллоҳга таолога ҳамду сано ва суюкли, маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга мукаммал салоту саломлар бўлсинки, мана муборак Рамазон ойи ҳам кириб кириб келди. Ушбу ойнинг азамати, фазилати ва баракотидан ҳабардор бўлмаган мусулмон киши бўлмаса керак. Аллоҳ таоло ушбу ойни инсонларни ўзигагина ибодат қилишлари учун яратди ва сизу, бизни тасаввуримизга ҳам келмайдиган қанчадан-қанча раҳматларини Аллоҳ таоло ушбу ойда ўзининг итоаткор бандалари учун сочиб қўйганини Ўзи билгувчидир.

Бу ойда ҳар бир мусулмон инсон биладиган ва тоқати етганча унга амал қиладиган баъзи амаллар бор. Масалан бу ойда рўза тутмоқ фарз, Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ таоло мусулмонларга рўза тутиш тавфиқини ҳам бериб қўйган. Таровеҳ намозини суннат амали эканлигидан ҳаммамизни ҳабаримиз бор ва мусулмонлар ушбу намозга қатнашиш билан ўзларини баҳтли кишилар қаторига қўшишади, лекин ҳозир мен сизларни эътиборингизни бошқа бир тарафга қаратмоқчиман.

Одамлар оммавий тарзда муборак Рамазон ойининг хусусиятлари фақат рўза тутиш ва кечаси таровеҳ намозини адо қилиш билан чекланиб қолмоқлар ва Рамазон ойининг булардан бошқа ҳусусияти йўқ, деб ўйлашмоқди. Ҳа, ушбу икки ибодатларни бу ойда катта аҳамиятга эга эканлигида ҳеч шак йўқ, лекин иш шу ерга келиб тўҳтаб қўя қолмайди, балки муборак Рамазон ойи биздан бунданда зиёда нарсани талаб қилади. Қуръони кариймда Аллоҳ таоло: “ Жин ва инсонни фақат менга ибодат қилиш учунгина яратдим” деб марҳамат қилади. ("Заарийаат" сураси, 56-оят)  Ушбу оятда Аллоҳ таоло инсонни яратишидан асосий ва аслий мақсад, у фақат Аллоҳгагина ибодат қилмоғлини эслатиб ўтмоқда.            

Бу ерда баъзи янгича қарашга эга кишиларни шубҳаларига тўҳталиб ўтсак, улар: агар инсонни яратилишидан мақсад фақат ибодат бўлса, нега бу иш учун инсонни яратишга зарурат бор эди? Бу ишни аввалдан фаришталар қойиллатиб Аллоҳ таолога тасбеҳу, такбир ва бошқа ибодатларни ўз мақомига етказиб адо қилишмаганми, деб даъво қиладилар. Аллоҳ таоло ҳазрат Одам алайҳиссаломни яратишни ирода қилганда, фаришталарга мен бир инсонни яратмоқчиман деди. Шунда фаришталар Аллоҳ таолога, Сен ер юзида фасод ва хунрезликни ёйувчи инсонни яратасанми, биз ибодат , тасбеҳ ва бошқа тоатларни ўзимиз қойил-мақом қилиб бажарамиз, деб айтишган эди. Ҳудди шундай бугунги кунда ҳам баъзи бир эътироз қилувчилар, агар инсонни яратишдан мақсад фақат ибодат бўлса, инсонни бу иш учун яратишга ҳожат йўқ эди ва бу ишни аввалдан фаришталарни ўзи қойиллатиб келишган, деб эътироз билдирадилар. Давоми бор.......

Шайҳул ислом ҳазрат Муҳаммад Тақий Усмоний

Таржимон: Акмал Абдураҳмон

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!