Илм

Рўзада қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ишлар боби (Енгил фиқҳ)

250

Агар рўзадор кундузи унутган ҳолда еса ё ичса ё жимо қилса рўзаси очилмайди. Агар хато қилиб ё мажбурланиб шундай қилса қазосини тутиб беради. Агар ухлаганда эҳтилом бўлиб қолса рўзаси очилмайди. Сурма қўйса ҳам шундай. Агар аёлни ўпса рўзаси бузилмайди. Агар ўпганда ё силагандан инзол бўлса қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Агар ўзига ишонса ўпишнинг зарари йўқдир. Аммо ишонмаса макруҳ бўлади.

Агар томоғига пашша кириб кетса, рўзадорлиги эсида бўлса ҳам очилмайди. Тишлари орасидаги гўштни еса, агар у кам бўлса очилмайди ва агар кўп бўлса рўзаси очилади. Агар уни чиқариб қўли билан олса, сўнг уни еса рўзаси очилади. Агар қусқи ғолиб келса, очилмайди. Агар ўзи қасддан қайт қилса ва бунга оғиз тўлса, қазо вожиб бўлади. Агар тош, ё темир ютворса рўза бузилади, аммо каффорат лозим эмас.

Кимки икки йўлдан бирига қасддан жимоъ қилса, унга каффорат ҳам, қазо ҳам вожиб бўлади. Агар ўлимтикни ё ҳайвонни жимоъ қилса, инзол бўлса ҳам, бўлмаса ҳам каффорат вожиб бўлмайди, аммо қазо лозим.

Агар озуқа ё даво бўладиган нарсани еса ё ичса, унга қазо ва каффорат вожиб бўлади. Каффорат зиҳорнинг каффорати каби бўлади. Фарждан бошқа жойга жимоъ қилганда инзол бўлса, қазо вожиб бўлади, лекин каффорат эмас.

Рамазондан бошқа пайт тутилган рўзани бузганда каффорат лозим бўлмайди. Ким ҳуқна қилса, бурнидан ёки қулоғидан дори қуйса рўзаси очилади, лекин каффорат шартмас. Агар қулоғига сув томчилатса, ёки ўзи кириб кетса рўзаси бузилмайди. Агар қориндаги ё миядаги ярага дори қуйса, улар қорин ё мияга етиб борса, рўза очилади. Агар иҳлилига (сийдик йўлига) сув томизса рўза очилмайди. Ким оғзида таъм татиб кўрса, рўза бузилмайди, аммо бу иши макруҳ бўлади. Аёл киши гўдагига таом чайнаб бериши макруҳдир. Аммо бу иложсизликдан қилинса, гуноҳи йўқдир. Сақич чайнаш рўзадорнинг оғзини очмасада, лекин макруҳ амалдир. Сурма  қўйиш ва мўйловни ёғлашнинг, шунингдек эрталаб ва кечқурун нам мисвок ишлатишнинг зарари йўқдир.

"Енгил фиқҳ" китоби

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эътикоф

353 13:55 30.08.2019

Ўзига вожиб қилиб олган рўзалар хусусида фасл (Енгил фиқҳ)

213 14:00 29.08.2019

Рўзадаги баъзи ҳукмлар (Енгил фиқҳ)

213 14:15 28.08.2019

Ҳилол кўриш ҳақида фасл (Енгил фиқҳ)

435 14:00 26.08.2019

Рўза китоби (Енгил фиқҳ)

235 14:00 24.08.2019
« Орқага