Саволим бор...

Рўзадор бурунни очадиган дори ишлатса бўладими?

2330

Савол:

Ассалому алайкум! Рўза тутиш бўйича саволим бор эди. Аллергик ринитим борлиги учун баъзан бурним битиб, нафас олишим қийин бўлади. Шундай пайтда томчи ёки спрей дори ишлатиб, бурнимни очаман. Рўза тутган пайтимда шунақа дориларни ишлатсам, бўладими, яъни рўзам бузилмайдими?

Ваалайкум ассалом.

Абдувоҳид Муҳаммад Азим ўғли таржима қилган "Алмуфтиротул муосира" китобида шундай дейилади: Нафас қисишига қарши пуркалувчи дори:

Мазкур дори суюқ бўлиб, уч унсурдан таркиб топган: сув, кислород ва баъзи тиббий моддалар.

Ушбу дори рўзани очадими йўқми?

Янги аср олимлари бу борада турлича фикр юритадилар:

1.У рўзани очмайди. Бу кўпчилик олимларнинг сўзлари ҳамда доимий фатво қўмитасининг фатвосидир.

А) чунки, рўзадор учун оғиз ва бурун чайқаш мумкин ва бунга барча ижмоъ қилган. Маълумки, оғиз чайқашдан сўнг маълум миқдордаги сув оғизда қолиб кетади ва мазкур сув қолдиғи сўлакни ютиш орқали ошқозонга кириб боради.

Б) ҳудди шу каби нафасни қисишга қарши пуркагичдан сепилган дори ҳам аввал ўпка сўнг ошқозонга етиб боради ва бу жуда ҳам оз миқдорни ташкил этади. Шунга кўра уни ҳам оғиз чайқалгандан сўнг қолиб кетган сувга қиёсланади.

Бунга сабаб, бир кичик пуркагич ичида 10 мг. суюқлик бўлиб, у 200 марта сепишга мўлжалланган бўлади. Бир марта сепилганда эса, 05 мг. суюқлик ажраб чиқади ва бу жуда ҳам оз миқдорни ташкил этади.

В) мазкур пуркагичдан сепилган дорининг ошқозонга етиб бориши аниқ эмас балки унда гумон бор.

Шунга кўра рўза бузилмайди чунки фиқҳий қоидага кўра, аниқ бор нарса гумон билан йўқ бўлмайди

Г) бу ейиш ва ичишга кирмайди балки таҳлил учун қон олиш ёки қувват бермайдиган укол олишга ўхшайди

Д) табиблар мисвокда саккиз хил кимёвий моддалар мавжудлигини баён қилганлар. Ҳол буки рўзадорга мисвок ишлатиш мутлақ яъни кундузи ҳам жоиздир ва шаксиз мисвокдаги кимёвий моддалар ошқозонга етиб боради. Демак, пуркагичдан сепилган дори мисвокдан ажраб чиққан моддалар каби рўзага зарар бермайди.

Иккинчи фикрга кўра: рўзадор мазкур дорини истеъмол этиши мумкин эмас. Агар ўзига бошқа чора тополмаса ушбу дорини сепади ва кейинчалик соғайиб кетганидан кейин бир кунига бир кундан қазо тутиб беради.

Мазкур фикр эгаларининг далиллари: ушбу пуркагич ичидаги суюқлик ошқозонга оғиз орқали кириб боради ва бу рўзани очади.

Иккинчи фикрга қарши жавоб: агар мазкур суюқликни ошқозонга етиб боришига таслим бўлинсада, ушбу миқдор юқорида таъкидлаганимиз каби жуда ҳам камдир ва унинг ҳукми оғиз чайқалгандан кейин қолиб кетган сувники билан бир хил бўлади.

Шунга кўра, биринчи фикрни олимлар иккинчисидан устун қўйганлар ва рўзани очилмаслигига ҳукм қилганлар.

Аллоҳ янада билувчи.


Жавоб:

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага