Янгиликлар

Рўзадор ўқувчиларни югуртирган қўқонлик мактаб директори жиноят устида қўлга олинди

2748

Рамазонда рўзадор болаларни мактаб ҳовлисида югуртиргани айтилган Қўқон шаҳридаги 8-мактаб директори Ф.Ж. кеча, яъни 27 июн куни пора олаётганида коррупцияга қарши кураш ходимлари ва Қўқон шаҳар департаменти ходимлари тарафидан мактаб ҳовлисида қўлга олинди дея хабар бермоқда Sof.uz.

Ф.Ж.ни таниганлар спиртли ичимликлар ичиб туриши ва куч ишлатар тузилмаларидаги суянчиқларига ишониб, ноўрин ишларни амалга оширганини айтадилар.

Ф.Ж.ни бугун, яъни 28 июнда иш жойида кўришганда у ҳаммаси тинчиганлигини, танишлари орқали муаммосини ҳал қилганлигини ва гапни тарқатмасликни айтган.

Айни дамда, Ф.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси билан Қўқон шаҳар прокуратураси тарафидан иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда. Ф.Ж. аввал ҳам судланган. 2000 йилда 209-модда, 2013 йил 210-модда билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Ф.Ж. жорий йилнинг 6 май куни ўқувчиларни мактаб ҳовлисида югуртиргани учун 30 фоизлик жарима билан маъмурий жавобгарликка тортилган эди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳайитингиз муборак

274 08:00 24.05.2020

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

350 06:23 24.05.2020

Карантин шароитида ҳайит байрамини қандай ўтказамиз?

868 21:50 23.05.2020

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон Ҳайити билан табриклади

444 21:12 23.05.2020

Бобораҳим Машраб: Алвидо, Рамазон...

724 21:00 23.05.2020

Рамазон ўйлари

460 14:00 23.05.2020
« Орқага