Рўзадордан талаб этиладиган ишлар (9-мақола)

19:30 04.06.2018 453

Рамазон ойида нафл ибодатларни кўпайтириш

Рамазонда садақалар бериш ва Қуръони карим тиловати каби нафл ибодатларни кўпайтириш мустаҳабдир. Чунки Рамазондаги нафлнинг савоби Рамазондан бошқа пайтдаги фарзнинг савобига тўғри келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким унда яхшиликдан бир хислат билан қурбат ҳосил қилса, ундан бошқада фарзни адо қилган кишидек бўлади. Ким унда бир фарзни адо қилса, етмишта фарзни адо қилган кишидек бўлади”, дедилар.

Термизийнинг “Сунан”ларида Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Рамазондан кейин қайси рўза афзал?” деб сўралди. “Рамазонни улуғлаш учун шаъбон рўзаси”, дедилар. Яна: “Қайси садақа афзал?”, дейишди. “Рамазондаги садақа”, дея жавоб қилдилар”.

Мубашшир АҲМАД

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!