Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

599

ТАОМ ТУЗИНИ УЗРСИЗ ТОТИБ КЎРИШ ҲАҚИДА


 Узрсиз таом тузини тотиб кўриш, бозордан мева сотиб олаётганда танлаш учун тотиб кўриш макруҳ ишлардандир. Узрли бўлса, макруҳ эмас. Масалан, эрининг хулқи ёмонлигидан таомнинг тузини тотиб кўришга мажбур бўлса, хўжайиннинг урушишидан қўрқиб, бозор меваларини тотиб кўриб харид қилса, макруҳ эмас. Шунингдек, ёш болага овқатни чайнаб берадиган одам йўқлигидан рўзадор бўла туриб, ўзи чайнаб бериши узр ҳисоблангани учун макруҳ саналмайди.

«Оламгирия», «Ан-Наҳр ал-фоиқ»


РЎЗАДОР ОДАМНИНГ ЧЎМИЛИШИ ҲАҚИДА

Рўзадор одамнинг кундуз куни (беузр) чўмилиши, бошидан сув қуйиши, сувга тушиб ўтириши, ҳўл кийимга ўралиб олиши айрим уламолар наздида макруҳ саналган. Абу Юсуф (рҳ.) ишлар макруҳ эмас, деб фатво берган.

«Оламгирия», «Муҳит»


САҲАРЛИК ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Саҳарлик қилиш мустаҳаб амаллардандир. Унинг вақти туннинг олтинчи қисми ҳисобланади. Ифторликни шом намозидан олдин, вақт кириши билан қилиш, саҳарликни эса, охирги вақтигача давом эттириш мустаҳабдир. Ифторлик дуосини ўқиб, эртаси кун рўзаси учун ҳам ният қилиб қўйиш суннат амаллардандир.

«Оламгирия», «Ас-Сирож», «Меърож»

НАФЛ РЎЗАСИ ҲАҚИДА

Икки ҳайит кунлари, ташриқ кунлари (қурбон ҳайити арафасидан бошлаб 5 кун давомида) нафл рўза тутиш макруҳдир. Рўза ҳайитидан кейин олти кун шаввол ойида рўза тутиш мустаҳаб амаллардандир. Лекин пайдар-пай эмас, балки ҳар ҳафтада икки кундан тутиш лозим бўлади.

«Оламгирия», «Заҳирия»
Шайх Абдулазиз Мансур

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуёш билан бировнинг иши йўқ, ойни эса тинч қўйишмайди

1340 13:55 24.04.2023

Рамазондан сўнг нима қиламан?

2253 16:05 23.04.2023

Қозон шаҳрида «Рамазон гуллари» акцияси бўлиб ўтди

2017 13:35 23.04.2023

"Azon" жамоасидан Рамазон Ҳайити табриги 

1264 06:30 21.04.2023

Ҳайит намози қандай ўқилади?

8139 19:10 20.04.2023

Рамазон ҳайити одоблари

1480 08:50 20.04.2023
« Орқага