Илм

Рўзани ғанимат билинг!

964

Азиз диндошим, "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ғанимат билинг!

1441 ҳижрий йил, Жумодул-охир ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2020 йилнинг 7, 8 ва 9 феврал (жума шанба ва якшанба) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13-, 14-, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва "Булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг)", дердилар". Насоий (2430, 2431). Ҳасан ҳадис.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар". Насоий (2422, 2423). Ҳасан ҳадис.

Имом Бухорий "Ойдин кечаларнинг кундузлари – 13, 14, 15-сида рўза тутиш ҳақидаги боб", деганларидан сўнг қуйидаги Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: "Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1981), Муслим (721/1556).

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "(Ҳар) ойдан уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн баробар (қилиб берилади). Ва бу умрбод рўза тутиш(га тенг)дир". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1976), Муслим (1159/2618).

Эслатма: пайшанба ва душанба кунлари рўза тутиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам доим қилиб юрган нафл амаллардандир. Ибодатнинг савобини янада кўпайтирмоқчи бўлганлар Жумодул-охир ойининг 13-, 14- ва 15-кунларидан бир кун олдин, пайшанба куни (эртага, 6 феврал) ва бир кун кейин, душанбада (10 февралда) ҳам рўза тутишлари мумкин.

Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин.

Мусанниф АДҲАМ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нам ҳаво коронавирус тарқалишига қандай таъсир қилади?

241 16:00 04.04.2020

Каттага ҳурмат, кичикка иззат

120 15:30 04.04.2020

Нега бунча домлаларингизни илоҳийлаштирасиз?

804 15:00 04.04.2020

Афғонистон ташқи ишлар вазирлигига янги раҳбар тайинланди

133 14:30 04.04.2020

“Давлатлар тиббий ниқоб учун кураш олиб боряпти”

465 14:00 04.04.2020

Францияда 6 мингдан зиёд маҳкумни озод қилишга тўғри келди

203 13:36 04.04.2020
« Орқага