Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Рўзанинг соғлик учун фойдалари ҳақида британиялик олимлар фикри

569

Ҳар йили бутун дунё бўйлаб юз миллионлаб мусулмонлар муқаддас рамазон ойини кутиб олади. Бу ойда субҳдан қуёш ботгунча ейиш ва ичиш мумкин эмас. Тадқиқотлар бундай овқатланиш тартиби қон босимини нормаллаштиришини кўрсатди.

Тадқиқотнинг бош муаллифи Лондон Империал Коллежидан Рами Ал-Жафар ва унинг жамоаси Лондоннинг беш масжиди қавмидан бўлган 29 ёшдан 61 ёшгача 85 мусулмон эркак ва аёл билан ишлаган. Тадқиқот жуда оддий усулда: қон босими текширувлари рамазондан олдин ҳамда ундан кейин олинган. Олимларнинг илтимосига биноан, текширилган одамлар рўза давомида озиқ-овқат кундаликларини юритганлар.

Натижа ижобий бўлди: юқори систолик босим бир ойлик рўза тутишдан кейин ўртача 7,29 мм симоб устунига, пастки диастолик эса ўртача 3,42 мм  симоб устунигача пасайган. Кўрсаткичлар соғлом одамларда ҳам, диабет билан бирга келадиган гипертонияга чалинганларда ҳам камайиб кетган.

Маълумотларга изоҳ берар экан, ал-Жаъфар илгари ўтказилган шунга ўхшаш тадқиқотларнинг аксарияти бир ирққа мансуб, бир хил овқатни истеъмол қиладиган ва бир хил маданиятга амал қиладиган мамлакатларда ўтказилганини таъкидлаган. Лондонда эса турли маданият, турли хил овқат еган одамлар текширувдан ўтказилгани учун тадқиқот универсал деб аташ мумкин, деб фикрларини  билдирган олим.

Унинг фикрига кўра, тадқиқот натижалари рўза тутиш қон босимига ижобий таъсир кўрсатишини тасдиқлайди, чунки баъзи субъектлар одатдаги овқатланиш вақтидан кўра кўпроқ (тунда) овқат истеъмол қилишган ва шунга қарамай.  рамазон ойининг охирида уларнинг қон босими пасайган.

Лондон маълумотлари сўнгги йилларда мусулмон давлатлари - Эрон, Покистон ва Туркияда ўтказилган яна 33 та тадқиқот маълумотлари билан тасдиқланган. Бу тадқиқотларда жами 3213 киши қатнашган ва уларда ҳам рамазон ойида рўза тутиш қон босимини сезиларли даражада пасайтириши аниқланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурия Исроилни ҳукумат аъзосини ўлдиришда айбламоқда

28 08:05 17.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Оталар таърифи

464 22:00 16.10.2021

Саудия Арабистони минтақада устунликка эриша оладими?

804 21:05 16.10.2021

Алвидо, Ватан! Деҳқонлар

748 20:05 16.10.2021

Турк компаниялари Ўзбекистон мактабларига ноутбуклар тақдим этди

355 19:05 16.10.2021

Ўмонда “Яшил масжид” лойиҳаси амалга ошириляпти 

277 18:35 16.10.2021
« Орқага