Янгиликлар

Саакашвили Туркманбошининг ғалати қилиғи ҳақида гапириб берди

5804

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили журналист Дмитрий Гордонга берган интервьюсида Туркманистоннинг биринчи президенти Сафармурод Ниёзов – Туркманбошининг ғалати қилиғи ҳақида гапириб берди. 

“МДҲ саммитларидан бирида бир воқеа бўлганди: у барча вазирларни чўккалаб туришга мажбурлади ва кучукка ўхшаб уларни конфет билан сийлади. Бу жуда афсусланарли эди”, – дея эслади Саакашвили. У 2004 йилда Грузия президенти этиб сайлангани ва Сафармурод Ниёзов 2006 йилда вафот этгани ҳисобга олинса, демак, Саакашвили эслаб ўтган саммит шу йиллар орасида бўлиб ўтган. 

Саакашвилининг сўзларига кўра, чўккалашга мажбур қилинган вазирлар МДҲ саммитидан бир ой кейин қамоққа олинган. Фақатгина бир вазир – соғлиқни сақлаш вазири ва президентнинг хос шифокори Гурбангули Бердимуҳамедов турмага тушмай қолган. 

Грузиянинг собиқ президени Туркманбошининг вафотидан кейин президент курсисини эгаллаган Бердимуҳамедовнинг инаугурация маросимига борганини ҳам ёдга олди. “Мен унинг қароргоҳида яшаганман, у ерда чиндан ҳам олтин унитаз бор эди”, – деди у.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саакашвилидан огоҳлантириш...

1462 00:00 23.04.2020

Михаил Саакашвили: "Мамлакатнинг келажаги ҳақида билмоқчи бўлсанг, унинг мактабларига назар сол!"

1432 16:00 18.01.2019

Таълимни юксалтириш

772 20:30 12.11.2018

Украинадан чиқариб юборилган Михаил Саакашвили Польшага жўнатилди

897 23:30 13.02.2018
« Орқага