Илм

Сабр  мукофоти жаннатдир (Еттинчи қисм)

486

(Давоми, боши бу ерда)

Шайх Абул Ҳасан Надвий. «Қисасун мин тарихил Исламий».

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

Саҳобийлар розияллоҳу анҳум бизларга сабр, шукр ва бошқа кўплаб амалларда зарбулмасал ўлароқ ўрнакдирлар. Қуйидаги маълумотлар  жаннатийлиги башорати ҳаётлигидаёқ берилган зот Умар розияллоҳу анҳу ҳақидадир.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бир кимса билан саломлашиб, сўнгра «Ҳолинг қандай?», деганини эшитдим.

У киши «Аллоҳга шукр яхшиман. Роббимни сизга мақтайман», деди.

Умар ибн Хаттоб: «Мен ҳам сендан шу гапни кутгандим», деди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолога ўта шукрли, неъматларини эътироф этувчи, дунёдан тийилган, мансаб сабабли ҳаволаниб кетмаган, охират қўрқувидан титраб турадиган зот бўлган.

У киши унган берилган энг улуғ неъмат дея Исломни билар эдилар. Қуйида у зотнинг  халифалик чоғида Байтул Мақдисга сафари ҳикоясини тақдим этамиз.

 Байтул Мақдисга риҳлат

 Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу даврида шом шаҳарлари бирин кетин фатҳ қилиниб, Қуддусгача етиб борди. У ерда муборак Ақсо масжиди жойлашаган эди. Ушбу маконда жойлашиб, Шом ва Рум шаҳарларига ҳокимлик қиладиган масиҳийлар, халифанинг ўзи келишини, ўз қўллари билан уларга сулҳ хати ёзиб берса, улар муборак Ақсо масжиди калитларини унгагина топширишларини айтиб, халифанинг ўзи келишини талаб қилишди. Зотан, бу иш осон бўлмай, Қуддус бошқа шаҳар ва қишлоқ каби эмас эди. Балки, унинг бошқа шаҳарларда бўлмаган ўз муносиб шаъни - обрўси бўлиб, ушбу шаҳарни Аллоҳнинг набийси Сулаймон алайҳиссалом қурган эдилар. У зотдан кейинга пайғамбарлар ушбу масжидда намоз ўқишган эди. Мабодо ушбу масканн калитини топширишга мажбур бўлиб қолинса, фақатгина иш бошига, мусулмонлар халифасига топшириш мумкин эди.

 Мусулмонлар қўмондони Абу Убайда розияллоҳу анҳу ушбу иш ҳақида мўминлар амирига билдириб, бу иш у кишининг келишларигача тўхтаб туришини ёзиб, хат жўнатди. Умар розияллоҳу анҳу бу ишни саҳобалар розияллоҳу анҳум билан машаварат қилган эди, уларнинг баъзилари «Масиҳийларнинг бурунлари ерга ишқалансин, борманг», дейишди.  Али розияллоҳу анҳу эса Қуддуси шарифга бориш кераклиги, бу шараф, саодат ва мусулмонларга енгилллик бўлишини айтди.

Умар  бу гапни қабул қилиб сафарга тайёргарлик кўра бошлади. Ўрнига Мадина  халифаси қилиб  Али розияллоҳу анҳуни тайинлаб,  Шомга йўл олди.

Энди, Рум ва Шом мулкига бошлиқ бўлиб турган зот Умар розияллоҳу анҳунинг сафари қандай бўлганига бир назар соламиз. У зотнинг исмининг ўзигина қулоқ ва қалбларни ҳурсандчиликка тўлдирар эди. Агар у кишидан кичикроқ мартабада бўлган, нуфуз ва ҳимматда камроқ бўлган бирон бошлиқ мана шунақа узоқ сафарга отланганида эди, уни сафарини қанақа бўлишини кўрган бўлар эдинг. Бунақа катта ва дабдабали сафарларни тарихда кўплаб ёзиб қолдиришган.

Лекин иш тарихда кўп такрорланганига хилоф бу амрларга хилоф тарзда бўлди. 

Азиз ўқувчига бу риҳлат хабарини берамиз.

Умар розияллоҳу анҳу Шом шаҳрига кулранг бир туяга миниб келдилар. Туянинг бошини олд тарафи қуёшда ялтирар, оёқларининг пасти жундор эди.  Мана шу туя у кишининг сафарга минадиган улови бўлиб, агар туяга минса хуржун, туядан тушса   тагига солар эди.  У зот устига кирбос (қалин ва дағал мато)дан бўлган ёнида тешиги бор кўйлак кийган бўлиб, кийишга бундан бошқа кўйлаги йўқ эди.

Етиб боргач: қавмни каттасини чақиринг, деди. Чақиришди. Мени кўйлагимни ювдириб, тиктириб берсангиз, деди. Унга пахтадан бўлган кўйлак келтиришди. У киши:

– Бу нима? – деди.

– Пахта кўйлак, – дейишди.

– Пахтаси нима? – деган эди, унга буни хабарини билдиришди.

Шунда у киши кўйлагини ечиб, ўзлари ювиб, тикиб яна  кийиб олдилар.

Масиҳийларнинг бошлиғи: Сиз араблар подшоҳисиз, бу эса шаҳар, унда туя минилмайди. Бошқа кўйлак кийиб, от миниб олсангиз,  румликлар олдида улуғвор бўлар эди-да, деди.

Шунда Умар розияллоҳу анҳу:  «Биз – Аллоҳ таоло Ислом билан азиз қилган қавмдирмиз, Аллоҳ азиз қилган нарсадан ўзга нарса билан азизлик истамаймиз!», дедилар.

Мусулмонлар амири, халифаси бўлмиш саййидимиз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу мана шундай зот эдилар. Ваҳоланки, у зотни исмининг ўзигина катта катта  подшоҳларнинг  уйқусини ўчириб юборар эди. У зот фатҳлари уфқни тўлдириб юборган эди. Ушбу улуғ зотнинг Мадинадан Қуддусга боришлари мана шундай бўлган эди. 

Улуғ Аллоҳ рост сўзлаган:

«Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларга хосдир. Лекин мунофиқлар билмаслар».   (Мунофиқун, 8).

(давоми бор).

Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сабр  мукофоти жаннатдир (ўн иккинчи қисм)

232 21:59 10.08.2020

Сабр  мукофоти жаннатдир (ўн биринчи қисм)

391 11:00 09.08.2020

Сабр  мукофоти жаннатдир (ўнинчи қисм)

321 18:30 07.08.2020

Сабр  мукофоти жаннатдир (тўққизинчи қисм)

317 20:50 06.08.2020

Сабр  мукофоти жаннатдир (Саккизинчи қисм)

385 19:40 05.08.2020
« Орқага