Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Садир Жапаров Кампиробод бўйича норози депутатларга мурожаат қилди

1107

Бугун қирғизистонлик депутатлар Ўзбекистон билан Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг алоҳида ҳудудлари ва Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариш борасидаги келишув шартномасини кўриб чиқмоқда. Мазкур учрашувда мамлакат президенти иштирок этмоқда.

Садир Жапаровнинг айрим депутатлар ҳужжатни ратификация қилиш учун овоз беришни истамаётганини маълум қилди. Унинг фикрича, улар буни шахсий манфаатларидан келиб чиққанлари учун шундай йўл тутаётган эканлар. У йиғилишда сўзга чиқар экан, қуйидаги сўзлар билан ҳаммага мурожаат қилди:

“Давлат тақдирига дахлдор қарорлар қабул қилишда сиз жавобгарсиз. Мен ҳамма учун гапиролмайман, лекин бир-иккита депутат Вазирлар Маҳкамаси уларнинг илтимосини бажармаётгани учун овоз бермаймиз, деб оёқ тираб туриб олган. Улар ўз кадрлари лавозимга тайинланмаётгани учун бу ишга бош қўшишни исташмаётганларини рўкач қилишмоқда. Вазирлар Маҳкамасига ўз манфаатларимизини кўзлаб келсак, у ҳолда овоз бермай қўя қолинг. Aммо бугун кўриб чиқилаётган масала давлатнинг яхлитлиги ва хавфсизлигига тааллуқлидир. Шахсий норозилигингизга таяниб, бунга муносабат билдиришга ҳақингиз йўқ. Бу масалани ортга суринг, ўзингизни алдаманг, деганлар ҳам бўлди. Лекин бу иложсиз. Бугун ҳисобга олмасак, бундай фойдали келишувга келиш қийин бўлади.

У ўз нутқида қўшни давлат аҳолиси кундан-кунга кўпайиб, ер миқдори кичрайиб бораётганини эътироф қилди ва мабодо мазкур масала ечими кейинга қолдирилса, 19 минг гектар учун эмас, балки 1 сотих ер учун қон тўкилиши мумкинлигини айтиб, 30 йил ичида чегара муаммоси туфайли минглаб одамларнинг ҳалок бўлганини мисол қилиб келтирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

248 21:34 30.01.2023

Бувижон, мен барибир келаман

667 19:40 30.01.2023

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

793 18:40 30.01.2023

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

452 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

468 16:40 30.01.2023

Покистон масжидида портлаш: ўнлаб киши ҳалок бўлди

440 15:58 30.01.2023
« Орқага