Назм

Саҳар туришда қандай ҳикмат бор?

1431

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:

- Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча, кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно жавоб бердилар:

- Тонгга яқин вақт энг баракатли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг барокатидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу барокатдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас! Ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, саҳарлари бедор бўлинг!

Саҳар вақти деб бомдоддан олдинги вақтга айтилади. Ушбу фурсат Аллоҳга ночорликни изҳор қилиш ва истиғфорга машғул бўлиш фурсатидир. Сиз ҳам ушбу фурсатда Аллоҳдан авф ва мағфират ёлвориб сўранг! 
Бу вақтнинг нечоғлиқ барокатли ва ғаниматлигини баён қилиб, биз азизларга бобокалонларимиздан Шайх Сулаймон Боқирғоний қуддисса сирруҳу ҳазратларининг “Саҳар вақти бўлғонда” номли шеърини тақдим қилишни маъқул билдим.

Саҳар вақти бўлғонда

На ҳуш тотлиғ Ҳақ ёди, саҳар вақти бўлғонда,

Болдин сучук ҳавоми, саҳар вақти бўлғонда.

Бўлса кўнгида хатар, санга қилғай Ҳақ назар,

Тавба қилғил беҳабар, саҳар вақти бўлғонда.

Умринг ўтти йўқ ҳосил, нега ётурсан ғофил,

Агар мардсан бўл ҳозир, саҳар вақти бўлғонда.

Ошиқ саҳар турарлар, тани жон қилурлар,

Ишқ ўтиға куёрлар, саҳар вақти бўлғонда. 

Иймон маъмин ёндир сан, руҳинг сувга қондир сан,

Мунглуғ зорин олғин сан, саҳар вақти бўлғонда.

Саҳар вақтидир соат, турғонға бўлғай роҳат,

Очилур давлат-соадат, саҳар вақти бўлғонда.

Ҳар дам куяр бу жоним, қуллиқсиз йўқ дармоним,

Ҳақ зикридир дармоним, саҳар вақти бўлғонда.

Ҳар ким тиласа дийдор, ошиқ бўлиб юрар зор,

Ёдин айтиюр бедор, саҳар вақти бўлғонда. 

Қул Сулаймон соати, заррача йўқ тоати,

Зикри жоннинг роҳати, саҳар вақти бўлғонда!.

Нодирхон Равшанхон ўғли,
Иштихон туманидаги “Муҳожирлар”жоме масжиди имом-ноиби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Карантин қачон тугайди?

433 21:00 07.04.2020

Ислом умматининг 100 буюк шахси: "Ироқ шeри" – Ал-Мусанна ибн Ҳориса аш-Шайбоний 

154 20:30 07.04.2020

Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида қоим бўлиб, кундузи рўза тутганлар бидъатчи бўладими!?

1099 19:53 07.04.2020

Имом Бухорийнинг зиёратида

162 19:30 07.04.2020

Коронавируснинг тамаддунга таъсири

538 19:00 07.04.2020

Россиядан пул ўтказмалари ҳажми камайди

220 18:30 07.04.2020
« Орқага