Истанбулда “Саҳиҳ ал-Бухорий” халқаро симпозиуми ўтказилади

15:35 16.01.2019 600

Жорий йилнинг 1-3 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Ибн Халдун университетида “Саҳиҳ ал-Бухорий”: анъанавий ва замонавий ёндашувлар” номли халқаро симпозиум бўлиб ўтади. 

Мазкур илмий анжуман “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарида бобларнинг номланиши, муаллақлар, такрорий ҳадислар, ҳадис олишдаги шартлар, бир матнни бошқасидан ажратиш методологияси, қўлёзмалардаги фарқлар, матн билан боғлиқ изланишлар, шунингдек асарга қаратилган танқидларни тадқиқ этишни мақсад қилган. 

Симпозиумда “Саҳиҳ ал-Бухорий”нинг тарихи ва ундаги методология, асардаги ҳадислар, “Саҳиҳ ал-Бухорий”га ёзилган шарҳлар, “Саҳиҳ ал-Бухорий” ва Ислом тамаддуни, “Саҳиҳ ал-Бухорий”га билдирилган танқидлар мавзулари кўриб чиқилади. Симпозиумда маъруза қилиш учун аввал ўрганиб чиқилмаган мавзуларга устунлик берилади.

Симпозиумда қатнашиш учун шу йилнинг 10 мартига қадар маълумотнома (резюмиларни) топшириш керак.

“Саҳиҳ ал-Бухорий” халқаро симпозиумини ўтказиш муддатлари:

Тезисларни (маърузалар) қабул қилишнинг сўнгги муддати: 10 апрель 2019 йил

Ҳужжатларни топшириш муддати: 30 июль 2019 йил

Қабул қилинган маърузаларни эълон қилиш санаси: 5 сентябрь 2019 йил

Халқаро Симпозиумни ўтказиш санаси: 1-3 ноябрь 2019 йил

Симпозиум ҳақида тўлиқ маълумот қуйидаги сайтда инглиз, турк ва араб тилларида мавжуд:

www.meeting.ihu.edu.tr

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!