Илм

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат. Саҳоба ҳақида мулоҳазалар

949

– Устоз, ўтган ҳафта Маккаи Мукаррамада Уммул-Қуро университети қошидаги китоб дўконида нигериялик ўқувчилар билан суҳбат қилаётган чоғимда мен университетда устоз деб ўйлаган бир киши қўлида бир қанча ҳадис китоблари билан олдимизга яқинлашди. У ердан-бу ердан бир нарсаларни гапирди. Лекин мен қанча далил талаб қилсам ҳам, айтган гапларининг исботини келтириб беролмади. Кавсарийни жуда оғир шаклда танқид қилган бу киши танқид мавзуси бўлган гапларни устознинг асарларидан эмас, Яманий ва Саййид Афғонийдан нақл қилди. Ўзидан бошқасини эшитишга чидай олмайдиган бу киши гапларининг исботини келтириб беролмагач: “Мен қандай қилиб Кавсарийнинг қарашларини қабул қилишим мумкин? Ахир у саҳобани ёмонлаган. Абу Ҳанифадан бошқа мужтаҳид олимларни ерга урган”, деди. Ҳақиқатан ҳам, салафийлар иддао қилаётганларидек, Кавсарийнинг асарларида шуни қувватловчи ибора кўрганмисиз?

– Аслида бу гап Муаллимийга тегишли. Кавсарийни худди шу тарзда айблаган. “У Анас ибн Молик ва Абу Ҳанифани заиф деб ҳисоблаган 3 ишончли ровийни жарҳ қилган (олиб ташлаган)”, деган. Олдин ҳам айтганимдек, буларнинг барчаси уйдирма ва бўҳтондан бошқа нарса эмас. Имом Кавсарий вафот этгунларига қадар илм доирасидан ташқари чиқадиган гап айтмаганлар. Инсофли одам юқорида зикр қилинган гаплардан бирортасини тополмайди. Агар шубҳа қилаётганлар бўлса, буни исбот қилишга, саволларига жавоб беришга тайёрман.

Иҳсан Шеножакнинг Муҳаммад Аввома билан суҳбати
Абдуллоҳ РАҲИМБОЕВ таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюк уламоларнинг камтарликлари...

767 20:35 25.09.2020

Ҳадис илми:  Сиқанинг зиёдаси билан шоз орасидаги фарқ

315 17:00 22.09.2020

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари

177 18:47 04.09.2020

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари

222 15:34 02.09.2020

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари

170 21:25 01.09.2020

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари

151 17:10 31.08.2020
« Орқага