Илм

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат. Мустафо Сабри домла

814

– Устоз, биласизки, Кавсарийнинг шайхулислом Мустафо Сабри домла билан ораларида қадим дўстликлари бўлган. Сабри домла Кавсарий каби тингловчиси борлигидан ва у билан замондош бўлганидан бошқа шайхулисломларга мақтанадилар. Фотиҳ мадрасаларидан Азҳарга қарши “Таънибул Хатиб” ва “Ан-нуқтатут таърифа” каби олқишга сазовор асарларнинг муаллифини етиштирганидан ва унга устозлик қилганидан фахрланишини айтади. Бундан ташқари, уни, ҳадис ва фиқҳда туби йўқ дарё мисоли таърифлайдилар. Кавсарий ҳам “Назротун Абира” ва бошқа бир қатор асарларида Мустафо Сабри домла ҳақида ҳурмат билан ёд этиб ўтади. Шундай бўлишига қарамай, баъзилар бу икки буюк имом орасида чиққан ихтилоф – “жабр” масаласидан фойдаланиб, иккисини бир-бирига душман қилиб кўрсатишга уринишади. Уларнинг орасидаги муносабат ҳақида нималар дейсиз?

– Бу воқеа Мотуридий ва ашъарий имомлари орасида ҳам ихтилофга сабаб бўлган. Мустафо Сабри домла мотурудий бўладилар, лекин мазкур масалада ашаърийларнинг қарашини қўллаб-қувватлайдилар. У киши “Мавқифул ақл” асарида сал кам 55 бетда Кавсарийнинг қарашларига эътироз билдирадилар. Устоз ҳам мавзуга алоқадор “Ал-Истибсор фит таҳаддуси аънил Жабр вал ихтияр” асарини ёзадилар. Бу икки аҳли суннат имоми орасида бўлиб ўтган масала. Шундай экан, қайтадан буни кўтаришнинг бизга ҳеч қандай фойдаси бўлмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом муруввати ҳақида ғарб уламоларининг гувоҳлиги

606 22:00 15.01.2020

Уламони шер қафасига ташлади...

3346 00:00 01.01.2020

Уламоларга тош отмайлик

659 20:36 18.12.2019

Улуғларнинг камтарлиги шу даражада...

628 12:00 28.10.2019

Ўтган уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (учинчи мақола)

473 21:00 18.10.2019

Ўтган уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (биринчи мақола)

757 22:00 16.10.2019
« Орқага