Илм

Саҳобаларни қандай тасаввур қиламиз?

1624

 Бир куни тобеъийнлардан бўлмиш Саид ибн Мусаййиб раҳматуллоҳи алайҳ одамлардан;

– Сизлар саҳобаларни қандай тасаввур қиласиз? – деб сўрадилар.

– Биз уларни доимо ибодатда, зикрда, тўғри, ҳалол амалларда юрган инсонлар деб тасаввур қиламиз, дейишди. 

Шунда Саид ибн Мусаййиб:

– Сизларни улар ҳақида шундай тасаввурга эга бўлишингиз  тўғри, аммо, сизлар саҳобаларни кўрганингизда, уларни “жинни" деб ўйлаган бўлар эдингиз, дедилар. 

Эшитганлар бу гапдан  ажабланиб қараб қолишди. У киши сўзда давом этдилар:

– Бунга сабаб, саҳобалар кўчада қоплаб олтин тўкилиб ётган тақдирда ҳам заррача парволарига  келмас эди. Ҳозирги одамларнинг назарида бу бепарволик жиннилик билан тенглаштирилади (инсонларни мол дунёга ўчлигини назарда тутдилар).  Мабодо саҳобалар сизларни ҳолатингизни кўрганларида сиз ҳақингизда нима деб ўйлаган бўлар эдилар, биласизми? 

Одамлар;

– Йўқ, билмаймиз, нима деб ўйлаган бўлар эдилар бизни кўрганларида? – деб сўрашди. Шунда Саид Мусаййиб шундай жавоб бердилар; 

– Улар сизларнинг ҳолатингизни кўрганларида "Ҳойнаҳой, булар мусулмон бўлмасалар керак" деб ўйлаган бўлар эдилар, деб жавоб бердилар.

Ҳа, бу эса, бир минг уч юз йил илгариги ҳолат эди...

Ҳозирда саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) бизларни кўрганларида, биз ҳақимизда қандай фикрда бўлар эдилар? Сиз нима деб ўйлайсиз?

Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин.

Обидхон Ҳамидов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Охират қайғуси ёхуд қулини озод қилган саҳоба

694 08:30 12.03.2020

Қулини қамчилаётган саҳоба

859 22:30 03.03.2020

Саҳоба ўлими олдидан йиғлади

2914 06:30 03.03.2020

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)

850 23:00 28.02.2020

Саҳобалар шундай эдилар...

1164 08:30 25.02.2020
« Орқага