Ахлоқ

Саҳобаларнинг ўзаро муносабати қандай эдию...

1563

Мадрасада ўқиётган давримиз эди. Овқатланиш пайтида сал олдинроқ дўстларимиз орасида бўлган баҳсдан гап чиқиб, бир биродаримизнинг камчиликларини гапириш бошланиб қолди. Шунда биздан ёши катта бир акамиз бизга шундай савол бердилар: “Бадр ғазотида уч юздан ортиқ мусулмон иштирок этган. Уҳуд ғазотида тепаликка қўйилган ва буйруққа бўйсунмай у ерни тарк этган камончилар сони эса эллик нафар атрофида эди.

Тарих китобларини кўрсангиз тепаликни тарк этган саҳобалар исмини деярли тополмайсиз, лекин Бадрда иштирок этган ҳар бир саҳобанинг исми номма-ном қайд этилган. Бунинг сабаби нима?“, деб савол бердилар. 

Табиийки, биз жавоб бера олмадик ва ўзлари давом этдилар: “Чунки, саҳобалар бошқаларнинг айбидан кўра ўзларини ислоҳ қилиш билан машғул бўлишарди. Хато қилган биродарларини ковлашга уларда вақт йўқ эди, лекин фазилат соҳибларини унутишмасди“, дедилар. 

Тахминан, воқеа шу тарз, шу маънода бўлган эди. Ундан кейин ҳам биродарининг айбини ёпиш тўғрисида кўплаб маълумотлар ўқидик, лекин ўша айтилган гаплар барибир бошқача таъсир қилаверади. Биродаримиз бирор чуқурликка тушиб кетса, уни қутқаришга уринамиз. Хато қилиб гуноҳ ботқоғига тушиб қолганда ҳам қутқаришга ҳаракат қилаверайлик, дейман-да. Аллоҳ барчамизни ҳидоятида собит қилсин!

Ийсохон Яҳё

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Зайдул Хойрнинг ибратли ҳаёти...

785 19:06 29.07.2020

Саҳобалар кимлар?

1287 20:30 05.07.2020

Охират бозорига нима олиб боряпсиз?

1363 22:00 21.05.2020

Маҳрга исломни олган саҳобия

1402 02:40 16.05.2020

"От! Ота-онам сенга фидо бўлсин!" 

1661 05:00 10.05.2020
« Орқага