Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Саховатли Фотима

2672

Аср намозидан кейин йўлдан ўтиб кетаётган Фотима, катта дўкон қаршисида иккита товуқ қўйиб олиб, ўтган-кетганга музтар тикилиб турган аёлга кўзи тушди. Аёлнинг ёнига борди ва ундан:

—  Сизда жўжа борми?- дея сўради. 

—  Шу икки товуқдан бошқаси йўқ,- деди аёл.

—  Бироз кечикдим, шекилли? Афсуски, мен фақат жўжа гўшти хуш кўраман-да,- деди Фотима.

Унга жавобан аёл маҳзун оҳангда:

—  Тонг-саҳарда келганингда ҳам бу товуқлардан бошқаси йўқ эди менда,- деди.- Эрталабдан бери шу ерда ўтириб, товуқларимни сотилишини кутаман. Омон бўлсин, дўкон эгаси шу ерда ўтиришимга рухсат берди. Мен бу товуқларни болаларимга едириш учун бир неча ойдан бери уйимда боқардим. Лекин кеча болаларим мактабдан қайтиб, мактаб мудири янги уст-бош ва портфелсиз мактабга киритмаслигини айтиб йиғлашди. Улардан “Товуқ гўшти ейсизларми ёки кийим билан портфел оласизларми?” дея сўрадим. Кийим ва портфелни танлашди. Эрталаб ваҳли бу товуқларни кўчага олиб чиқдим. Буларни сота олсам, топган пулимга болаларимга зарур нарсаларни олмоқчиман… 

Фотима жилмайиб:

—  Товуқлар учун қанча сўрайсиз?- деди.

—  Бир юз эллик лира,- деди аёл. 

Фотима унга 250 лира тутқазди ва:

—  Бу товуқларни сўйиб, патини тозалайсизми? Бироздан кейин ишларимни ҳал қилиб қайтаман,- деди. Сўнгра Фотима ўқув қуроллари дўконига борди ва иккита портфел, ўқув қуроллари, дафтар-китоблар сотиб олдива товуқларни патини тозалаётган аёлнинг ёнига қайтди. Аёлга кулимсираб:

—  Бу товуқлар болаларингизга мендан ҳадя бўлсин. Офият билан тановвул қилсинлар. Ош бўлсин. Мана бу портфел ва ўқув қуроллари ҳам болаларингизга менинг совғам бўлсин. Буларни қўлланиб, яхши ўқисинлар, илмли инсонлар бўлиб етишсинлар,- деди Фотима.

Аёл уни бағрига босиб йиғлаб юборди. Шу орада дўкон эгаси ёнларига келди. Бошдан оёқ бўлиб ўтган воқеаларни кузатиб турганди. Эркак Фотимага қараб:

—  Мен бу хонимга пул бериб, товуқлари билан уйига қайтишини айтдим, лекин қабул қилмадилар. Кейин сиз келдингиз, мулоқотингиз чўзилганди, Аллоҳга сизнинг қалбингиз юмшаб, шу товуқларни сотиб олишингизни сўраб дуо қилдим. Дуоим қабул бўлди. Роббим бу яхшилигингизни қабул қилсин, синглим. Аллоҳ барча бандаларининг қалбини сизнинг қалбингиз каби мулойим ва кенг қилсин!- деди. 

"Саховат"лар "ҳақорат"га айланмасин!

Рамазон ~ кўмак ойидир

Албатта, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар ҳамда Аллоҳга "қарзи ҳасана" берганлар учун (садақалари) бир неча ҳисса зиёдаси билан қайтарилур ва улар учун яна шарафли мукофот бордир. Аллоҳга ва Унинг пайғамбарларига имон келтирган зотлар - айнан ўшалар Парвардигорлари ҳузурида сиддиқлар ва шаҳидларнинг ўзидирлар. Улар учун (охиратда) мукофотлари ва (йўлларини ёритувчи) нурларим бўлур. Кофир бўлган ва оятларимизни инкор этган кимсалар - улар дўзах эгаларидир. Билингларки, бу дунё ҳаёти фақат ўйин, беҳудалик, зийнат, ўзаро фахрланиш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдан иборатдир. (У) бамисоли бир ёмғирки, унинг (сабабидан униб чиққан) гиёҳ кофирларни таажжубга солур. Сўнгра у қуригач, уни сарқайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у ўтин бўлиб қолур. Охиратда эса (қай бирларингиз учун) қаттиқ азоб (қай бирларингиз учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Дунё ҳаёти фақат алдов матосидир.

(“Ҳадид”сураси, 18-20-оятлар) 

Ҳикоя ижтимоий тармоқдан олинди.
Таржимон:  Умида АДИЗОВА

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намоз ўргатадиган гиламчани кашф қилган одам

1202 11:50 15.10.2020

Намоз ўқиётган фаластинликлар Исроил кучларининг ҳужумига учради

1208 09:05 10.10.2020

Қайсидир ойда 600 ракат намоз ўқиса, қазо ўрнида ўтадими?

1921 11:35 21.09.2020

Намоз ўқиш мумкин ва мумкин бўлмаган вақтлар...

1419 13:56 16.09.2020

Масжиди набавийга яна жойнамозлар тўшалди

534 10:38 21.08.2020

Масжидни соғиндингизми?

1230 14:20 07.08.2020
« Орқага