Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Саккиз нарсанинг ўрнига саккиз нарса

2072

Уламолардан бири айтади: “Ким саккиз нарсани қила олмаса-ю, уларнинг савобини олишни истаса, у ҳолда уларнинг ўрнига бошқа саккиз нарсани бажарсин:

биринчиси, ким бирор сабаб билан таҳажжудга тура олмаса, унинг савобини топиш учун кундузи гуноҳлардан ўзини тийсин;

иккинчиси, нафл рўзаларни тута олмаган киши, унинг савобига эга бўлишни хоҳласа, дунё ва охирати учун фойдаси бўлмаган сўзларни сўзламасин;

учинчиси, ким олимлар даражасини топишни истаса, тафаккур қилсин;

тўртинчиси, ким уйида ўтирган ҳолида Аллоҳнинг йўлида жанг қилувчининг ажрини олишни истаса, ўзининг шайтони билан курашсин;

бешинчиси, ким садақа бериш савобига эришишни истаса-ю, беришга ҳеч нарсаси бўлмаса, у ҳолда ўзи билган яхши нарсаларни бошқаларга ҳам ўргатсин;

олтинчиси, ким ҳаж қилиб, унинг савобига эга бўлмоқчи бўлса-ю, имкони бўлмаса, у ҳолда жума намозларини қолдирмасин;

еттинчиси, ким обидларнинг ажрига эга бўлишни хоҳласа, инсонлар орасини ислоҳ қилсин ва ҳеч кимга адоват қилмасин;

саккизинчиси, ким абдоллар даражасига етишни истаса, у ҳолда ўзига раво кўрадиган нарсаларни бошқаларга ҳам илинсин”.

“Руҳул баён” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мазҳаб уламоларининг тақлиди

152 22:24 30.10.2020

Ҳалол луқма (ҳаётий қисса) (11 қисм)

655 19:05 30.10.2020

Ҳадис илми: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу мужтаҳид фақиҳдир

208 18:05 30.10.2020

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Нафл намозлар

295 16:05 30.10.2020

Билолхон домла Рустамов: «Саботул-ожизин» шарҳи (16-қисм)

173 19:05 29.10.2020

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Қуръон оятларининг насх қилиниши...”

245 11:02 29.10.2020
« Орқага