Янгиликлар

Саккиз йилдан бери битмаётган масжид қурилишига татаристонлик мусулмонлар ҳисса қўшди

478

Чувашиянинг Новочебоксарск шаҳрида пойдевори саккиз йил аввал қўйилган жоме масжидининг қурилиши охирги босқичга кирди, дея хабар бермоқда Islamnews.ru. 

Тахминан 125 минг аҳоли истиқомат қиладиган Новочебоксарскда мусулмонлар сони кўп эмас. Янги қурилаётган масжид 150 кишига мўлжалланган ва бу ерда аёллар ҳам намоз ўқиши мумкин. Хонақоҳга қандил ўрнатилди ва гилам тўшалди, энди масжид атрофини ободонлаштириш кўзда тутилган. 

Масжид асосан маҳаллий мусулмонларнинг эҳсонлари эвазига барпо этилди. Бу ерда мусулмонлар озчилик бўлгани учун қурилиш ишлари чўзилиб кетди. Татаристон ҳукумати ва мусулмонлари бу ҳолатга бефарқ бўлмади ва масжид қурилишини қўллаб-қувватлади. 

Новочебоксарск жоме масжиди тез орада фойдаланишга топширилади. 

 

Ўлимдан бошқаси – ёлғон...

Ҳусни хотима недир?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Австралиянинг давлат телеканалида илк бор исломий дастур намойиш этилди

485 17:30 30.03.2020

Хушхабар: Кореяда биринчи масжидимиз қурилади. 

1373 13:30 30.03.2020

Мьянма: камситиб келинган мусулмонлар ёрдамга шай

1952 15:30 27.03.2020

Янги Зеландия: Крайстчерч қотили айбини тан олди

1496 15:00 26.03.2020

Хушхабар: Сирдарёда яна бир масжиднинг қайта қурилиши бошланди

553 20:00 25.03.2020

Масжидлар ёпилгани йўқ!

1958 22:30 21.03.2020
« Орқага