“Салла ўраганларнинг ҳаммаси ҳам шайх эмас!”

08:00 17.02.2019 2341

Араб донишмандлари шундай дейишган: “Қалам ушлаганларнинг ҳаммаси ҳам котиб бўлавермайди. Қоғоз қоралаганларнинг ҳаммаси ҳам муаллиф ҳисобланмайди.

Ибораларни тушунарсиз қилиб сўзловчиларнинг ҳаммаси ҳам файласуф бўлавермайди. Масалаларни ёдлаганларнинг ҳаммаси ҳам олим эмас. Лаби пичирлаётганларнинг ҳаммаси ҳам зокир эмас. Яшаш тарзи танг бўлганларнинг ҳаммаси ҳам зоҳид эмас. От минганларнинг ҳаммаси ҳам чавандоз эмас. Салла ўраганларнинг ҳаммаси ҳам шайх эмас. Мўйлови сабза урганларнинг ҳаммаси ҳам йигит эмас. Боши эгикларнинг ҳаммаси ҳам мутавозеъ эмас. 

Кулаётганларнинг ҳаммаси ҳам масрур эмас”.
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!