Ислом

Саломга аликнинг муҳимлиги ҳақида

598

Умар розияллоҳу анҳу бир куни Усмон розияллоҳу анҳуга салом берган эдилар, у киши жавоб қайтармадилар. Умар розияллоҳу анҳу бу хабарни Абу Бакр розияллоҳу анҳуга етказиб: «Усмонга насиҳат қилинг ва у кишига саломга алик олиш кераклигини таъкидлаб қўйинг», – дедилар. Ҳазрат Абу Бакр бу шикоятни эшитиб, Усмон розияллоҳу анҳуга насиҳат қилдилар.

Демак, эшитиб туриб саломга алик олмаган кишининг бу иши ҳақида унга сўзи ўтадиган бирор кишига айтиб, насиҳат қилиб қўйишини сўраш ғийбат эмас экан. Шунингдек, бу ҳикоядан саломга жавоб қайтариш ҳам қай даража зарурлиги маълум бўлади. Акс ҳолда Умар розияллоҳу анҳу Усмон розияллоҳу анҳунинг устидан шикоят қилмас ва у кишининг жавоб қайтармагани учун хафа бўлмас эдилар. Шунинг учун фиқҳий китобларда салом бериш суннати муаккада, жавоб қайтариш эса фарзи кифоя дейилади. Агар мажлисда фақат бир киши жавоб берса, қолган барчанинг зиммасидан фарз соқит бўлади.

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус нима? Қаердан келди? Қандай ҳимояланиш керак?

1282 21:30 28.01.2020

Туфайл нима туфайли мусулмон бўлди?

572 13:40 28.01.2020

Худонинг қайси дини ҳақ?  (давоми)

428 23:00 27.01.2020

Худонинг қайси дини ҳақ?  (давоми)

366 22:30 27.01.2020

Худонинг қайси дини ҳақ?  

944 22:00 27.01.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

660 19:00 27.01.2020
« Орқага