Самаралик мусулмонлар хайрия акцияси ўтказяпти

16:30 13.06.2019 256

Россиянинг Самара вилояти Сизран шаҳрида яшовчи мусулмонлар уч ойдан берид «Юракдан юракка» деб номлаган хайрия акциясини ўтказяпти. 

Аnsar.ru нашрининг хабар беришича, кўнгилли мусулмонлар Сизран кўчаларида эҳтиёжмандлар ва шунчаки ўткинчиларга таом тарқатмоқда. Ушбу акция шаҳар масжидининг қавми ва татарлар жамоасининг ташаббуси билан бошланди. 

Акция доирасида ҳар шанба куни соат 11 да савдо марказларидан бирининг олдида таом тарқатишга киришилади. Баъзилар таомни қабул қилмаса-да, мусулмонларнинг бу ташаббуси учун миннатдорчилик билдирмоқда. 

Ташаббусчилар ижтимоий тармоқда гуруҳ очиб, бошқаларнинг ҳам бу акцияда қатнашиши учун имконият яратишди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!