Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Самуэл Пати иши: қотилликка туртки берган ёлғон

2308

Франциялик ўқитувчи Самуэл Патининг ўлдирилишига бир ўқувчи қизнинг ёлғони туртки бергани маълум бўлди. 

“Евроньюс” хабарига кўра, ўқувчи қиз гўёки Самуэл Патининг дарсда Муҳаммад алайҳиссалом таҳқирлаб чизилган карикатураларни кўрсатишига қарши чиққанини, ўқитувчи эса уни дарсдан чиқариб юборганини айтган. Аниқланишича, у ўша дарсда умуман бўлмаган, бироқ бу ёлғон Абдуллоҳ Анзоровнинг эътиборидан четда қолмаган.  

Бу уйдирмани қизнинг отаси ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган. Айни пайтда у айбланувчилардан бири сифатида тергов қилинмоқда. 

“Ўшанда у ёлғон гапирган, энди эса ҳақиқатни гапиряпти, – дейди ўқувчи қизнинг адвокати Мбеко Табула. – Жамоатчилик гап 13 яшар бола ҳақида бораётганини унутмаслиги керак. У бўлиб ўтган ишлардан қаттиқ афсусда. У янгитдан ҳаёт бошламоқчи. Қиз қотилни танимаган, у билан учрашмаган, ҳеч қачон мулоқотда бўлмаган”. 

Эслатиб ўтамиз, Самуэл Патини 2020 йилнинг 16 октябрида асли чеченистонлик 18 ёшли Абдуллоҳ Анзоров ўлдирган эди. Унинг ўзини эса полициялар отиб ўлдирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳайдовчилар ва уларга бериладиган жарималар борасида дунё тажрибаси

639 16:25 17.05.2022

G7 : Украина чегараси ўзгаришини тан олмаймиз

803 15:55 14.05.2022

БМТ Хавфсизлик кенгаши Украинадаги вазиятни муҳокама қилади

318 09:20 11.05.2022

Дунё қайси томонга қараб кетмоқда?..

1733 10:41 08.05.2022

Франция: президент сайловларида ғолиб аниқланди

1512 08:35 25.04.2022

Ўзбекистон энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар рейтингига киритилмади

1659 10:06 23.04.2022
« Орқага