Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Санад жиҳатидан таржиҳ кўринишлари (давоми)

429

(давоми, боши бу ерда)

3. Катта саҳобалар ривоятини бошқаларидан таржиҳ қилиш.

Катта саҳобалар ривоятини бошқаларидан таржиҳ қилиш улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлиги эътиборидан бўлади. Сўнгра унга яқини, сўнгра унга яқини таржиҳ қилинади. Чунки бирор инсонга яқин бўлган киши унинг ҳолатини ундан узоқ кишидан кўра яхшироқ билади. Бундан ташқари ҳар бир тоифанинг бошлиғи бошқаларидан кўра ҳурматини сақлагувчироқ бўлади.

4. Кейин  мусулмон бўлган саҳобанинг ривоятини олдин мусулмон бўлган саҳобанинг ривоятига таржиҳ қилиш:

Бу гапни Омидий ва унга эргашганларга хилоф ўлароқ жумҳур уламолар айтишган. Чунки кейин исломга кирган саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган икки ишнинг охиргиси қай бири эканлигини яхшироқ билади. Бундан ташқари бу ривоятни мансух бўлиш эҳтимоли нариги ривоятга қараганда камроқ бўлади.

Мисол: عن جرير بن عبدالله البجلي: رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم بال ثم توضأ و مسح على خفيه

Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бавл қилиб сўнгра таҳорат олганларини ва икки махсисига масҳ тортганларини кўрдим”.

Татбиқ: Иброҳим Нахаъий айтади: “Улар (салафлар)га мана шу ҳадис маъқул бўлар эди. Чунки Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳу “Моида” сураси нозил бўлганидан кейин мусулмон бўлган”.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўпроқ ҳамсуҳбат бўлган саҳобанинг ривоятини таржиҳ қилиш.

Бунда икки ровийнинг бири бошқасидан кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ ҳамсуҳбат бўлади. Натижада, унинг ривояти авлороқ ҳисобланади. Чунки бу сифатдаги ровий суннатлардан бардавом бўлганини билувчироқ саналади. Қолаверса, ҳамсуҳбатнинг ҳолатларини билишдаги зонни зиёдалиги суҳбатнинг кўплиги сабабли ҳосил бўлади.

Мисол: Оиша ва Умму Салама розияллоҳу анҳумоларда:  كان صلى الله عليه وسلم يصبح جنبا من جماع غير احتلام ثم يصوم “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳтиломсиз жимоъдан жунуб ҳолатларида тонг оттирар сўнгра рўза тутар эдилар”, деб ривоят қилган ҳадисни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган  من أصبح جنبا فلا صوم له “Ким жунуб ҳолда тонг орттирса унинг учун рўза йўқ” ҳадисига таржиҳ қилинади.

Татбиқ: Оиша ва Умму Салама розияллоҳу анҳумоларнинг ҳадиси Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисига таржиҳ қилинади. Чунки Оиша ва Умму Салама розияллоҳу анҳумолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан доимо ҳамсуҳбат бўлганлар. Шунинг учун улар суннатлардан бардавом бўлганларини бошқалардан кўра яхшироқ билишган.

(Давоми бор)

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Маъно ила ривоят қилиш жоизлигига жумҳурнинг далили

1154 23:00 28.03.2021

Ҳадис илми: Адо қилиш йўллари

960 21:00 26.03.2021

Ҳадис илми: Жамлашнинг таърифи

818 23:00 25.03.2021

Ташқи далил билан таржиҳ қилиш кўринишлари

755 16:30 24.03.2021

Матн тарафидан бўлган таржиҳ кўринишлари (давоми)

1268 20:05 23.03.2021

Матн тарафидан бўлган таржиҳ кўринишлари (давоми)

1379 00:30 23.03.2021
« Орқага