Янгиликлар

“Саодатга етакловчи ҳикматлар” 1-китоби сотувга чиқарилди

965

Азиз ва муҳтарам ўқувчилар!

Маълумингизки, islom.uz портали қошидаги www.arabic.uz сайтимизнинг “Ҳикматлар“ бўлимида ҳамда Facebook ва Telegram ижтимоий тармоқларининг arabic.uz каналларида араб тилидаги ҳикматларни ўзбек тилига ўгириб, бериб бормоқдамиз.

Ушбу ҳикматлар 222 тага етганида бир китоб шаклига келтириб, “Ҳикматлар саодатга етаклар“ номи остида сайтимизнинг кутубхонасига PDF форматида, андроид тизимининг Play Market магазинида ва App Store дастурида ҳам бериб борар эдик. Алҳамдулиллаҳ мана энди ҳикматларни жамланган китобни “Саодатга етакловчи ҳикматлар“, номи остида китоб шаклида чоп қилиб, сотувга чиқардик.

«Ҳикмат мўминнинг йўқотган молидир. Қаерда топса, уни олади», – дейилади ҳадиси шарифда. Ушбу китобдаги турли мавзудаги ҳикматлар, ривоятлар, дуо, зикр ва саловотлар, cизни қийнаётган қайсидир саволга жавоб, дардингизга малҳам, ҳаётингизга ёруғлик бахш этишига  – сизни саодат сари бошлашига умидвормиз.

Сизлар уни “Hilol nashr“ дўконлари ва бошқа китоб дўконларидан топишингиз мумкин.

Муаллиф: Анвар Аҳмад

Нашриёт: “Sano-standart” нашриёти

Нархи: 15,600 сўм

Харид қилинган китоблар уйингизга почта орқали етказиб берилади.

Интернет саҳифамиз:

www.kitoblardunyosi.uz - Китоблар дунёси саҳифаси

www.e-hilolnashr.uz - Электрон ва аудио китоблар саҳифаси.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Болани китобга қизиқтириш мумкинми?

474 15:00 15.02.2020

Қуръони каримни араб ҳарфлардан бошқа алифбода ёзиш мумкинми? (5-мақола)

297 19:40 14.02.2020

“Қуръони карим замонга мос китоб эмасми?!”

1253 12:20 14.02.2020

Майитларни беҳурмат қилган аёл калтакланган

2122 11:20 07.02.2020

Қоҳирада катта китоб ярмаркаси иш бошлади

501 22:00 25.01.2020

Аввал христиан роҳиби, охирда исломнинг буюк олими бўлган Абдуллоҳ (давоми)

1415 22:00 24.01.2020
« Орқага