Саратонга (лимфома) чалинган 4 ёшли Имронжонга ёрдам берайлик

19:30 22.02.2019 402

Яхши ниятлар билан фарзанд тарбиялаб келаётган оилага Аллоҳ бир синов берди. Муҳайё Илёсованинг 2015 йил 7 августда туғилган жигарбанди Имронжон Иброҳимовга шифокорлар томонидан саратон касаллигининг лимфома тури ташхиси қўйилган. Ҳозирда у кимёвий терапия олиб даволанмоқда.

“2018 йилнинг май ойида фарзандимни тоби қочиб, танасининг кўп қисмида лимфа безлари шишиб кетди. Шу сабабли турли клиникалардаги шифокорларга мурожаат қилдик. Шифокорлар бизни касалимиз эмас деб, Республика Онкогематологияга марказий клиникасига боришимизни маслаҳат берди.

Гематология марказида мутахассислар ўғлимда кичик операция ўтказишиб , ундан (биопсия ) олишди. Гисталогия текшируви натижасида ўғлимнинг бошида ўсма борлиги аниқланди“, — дейди онаси.

Соғайиши ва аниқроқ ташхис учун Россиянинг Москва шаҳри Дима Рагачова туманида жойлашган клиникага бориб даволаниш муолажаларини олиши керак. Оиласи фарзандини соғайиши учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда, елиб-югурмоқда. Лекин моддий томондан қўли калталик қиляпти.

“Саховатпеша юртдошларимиздан имкон қадар холис моддий ёрдам беришларини илтимос қилиб қоламан. Аллоҳ ёрдам берадиганлардан рози бўлсин. Фарзандлари, оиласи бахтига соғ бўлиб юрсинлар“, — дейди Имронжоннинг онаси Маҳлиё Илёсова.

Сарфланадиган харажат кичик эмас, аммо вақт ўтиб бормоқда. Айни вақтда бу оилага яхшиларни кўмаги жуда зарур.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

Пластик карта орқали: (Click, Payme)

Онаси Муҳайё Илёсова номига очилган.

Микрокредит банк: 8600 0504 4806 1244

Хориждан маблағ юбормоқчи бўлганлар учун онасининг паспорт маълумотлари:

ILYASOVA MUKHAYYO

Паспорт рақами: АА 0388735

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 10-мавзе, 16-уй, 92-хонадон.

Онаси Муҳайё Илёсованинг телефон рақами:

+99899 869 91 99

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!