Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саратон касалига қарши янги вакцина

686

АҚШ ва Япония олимлари саратон касаллигига қарши вакцина яратди. У иммунитет тизимини мустаҳкамлаш орқали организмдаги хавфли ўсмаларни йўқ қилишга ёрдам беради.

Маълумки, ҳозирга қадар бу хасталикни даволашда сўнгги чора сифатида кимётерапия ва нур терапияси муолажалари ҳамда жарроҳлик амалиёти қўлланиб келинмоқда. 

Тадқиқотчилар янги вакцина ҳар қандай ёшдаги беморларда самара бериши, қолаверса, саратоннинг барча турларига қарши кураша олишини таъкидламоқда.

Препарат аллақачон жониворларда синовдан ўтказилган. Бу жараёнда вакцина хавфли ўсмаларни “мудофаа” қилувчи “қотил” ҳужайраларга таъсир кўрсатиши аниқланди. Яъни у саратон ҳужайралари юзасида оқсиллар зичлигини ошириб, иммунитетни “рағбатлантиради”.

Айни пайтда олимлар вакцинани беморларда синовдан ўтказмоқда.  Бу жараён муваффақиятли якунланса, замонавий тиббиёт саратон ўсмаларига қарши курашишнинг янги усулига эга бўлиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

312 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

167 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

185 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

415 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

260 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

233 18:25 02.10.2022
« Орқага