Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сардоба фожиаси ҳақида расмий хулоса эълон қилинди

2262

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Абдулла Қўлдошевнинг маълум қилишича, олиб борилган тадқиқот ва таҳлиллар натижасига кўра, тўғон ўпирилишига бир қатор омиллар сабаб бўлганлиги аниқланди:

Биринчидан, Сув хўжалиги вазирлиги томонидан буюртмачи хизматини ташкил этиш, лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларини олиб боришда масъулиятсизликка йўл қўйилган. Иншоотни тўлақонли эксплуатация қилишда мазкур сув омборидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланмаган, бу жараёнда белгиланган техник ва меъёрий талаблар қўпол равишда бузилган. 

Иккинчидан, “UzGip” МЧЖ лойиҳа ташкилоти томонидан сув омборининг ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш жараёнида тасдиқланган Техник-иқтисодий асосларда белгиланган ечимларга риоя қилинмасдан, унга ўзбошимчалик билан ўзгартиришлар киритилган. Ишчи лойиҳа ҳужжатларида тўғоннинг конструктив ва сейсмик мустаҳкамлиги инобатга олинмаган.

Учинчидан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг пудрат ташкилоти ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари томонидан тўғон танаси тупроғининг зичлиги, фильтр ва ҳимоя тош қатлами қалинлиги лойиҳавий кўрсаткичдан паст бўлишига йўл қўйилган.

Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш, қуриш ва тўғоннинг эксплуатацияси жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳолати бўйича буюртмачи, лойиҳачи, қурилиш ташкилотлари ҳамда эксплуатация хизматининг 17 нафар  мансабдор ва мутасадди шахслари жиноий жавобгарликка тортилган. 

Айни пайтда уларга нисбатан айблов хулосаси Олий суд муҳокамасига ўтказилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сардобадаги офатдан зарар кўрган тадбиркорлар баъзи солиқлардан озод этилади

276 09:50 25.09.2021

Сардоба сув омбори қайта қурилади 

1952 13:30 16.02.2021

«Сардоба» сув омбори фалокати юзасидан бир гуруҳ шахслар қамоққа олинган

2415 16:39 27.07.2020

Сардоба фожиаси: зарар кўрган масжид ҳамда қабристонлар тўлиқ таъмирланди

1791 15:45 25.06.2020

Сардоба сув омбори иши бўйича икки киши қамоққа олинди

1613 16:00 23.05.2020
« Орқага