Янгиликлар

«Сардоба» фожиаси: жиноят иши бўйича 4 хил тергов версияси текширилмоқда

1090

Сирдарё вилоятида Халқаро пресс-клубнинг сессиясида бош прокурорнинг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсуддинов тегишли маълумотлар билан ўртоқлашди.

«Сардобадаги ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Сардобадаги объект буюртмачиси - «Сирдарё қурилишинвест» ДУК. Бу собиқ Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «15-сонли қурилаётган объектлар бирлашган дирекцияси» бўла туриб, бош пудратчи сифатида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» УК қатнашган. Қурилиш ишларига 28та субпудратчилар жалб этилган. Лойиҳачи сифатида «Узгип» МЧЖ иштирок этган, лойиҳаси қиймати 1,2 трлн сўмни ташкил қилган. Молиялаштириш манбаси бюджет маблағлари ҳисобидан бўлган.

Жиноят иши бўйича Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлигининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи ташкил қилинган. Жиноят иши бўйича қуйидаги асосий тергов тахминлари, яъни версиялар олдинга сурилиб, текширилмоқда:

1. Лойиҳалашдаги хатоликлар.
2. Қурилиш меъёрларига риоя этмаслик.
3. Эксплуатация жараёнидаги хатоликлар.
4. Табиий офат.

«Сардоба» фалокатида қанча одам ҳалок бўлди?

Ҳалок бўлган икки аёл ким?

Тергов тахминларини текшириш мақсадида, дастлабки тергов давомида жами 170 нафардан зиёд шахслар тергов гуруҳи аъзолари томонидан гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниб, сув омборини лойиҳалаштириш, қурилиши ва эксплуатация қилиш жараёнлари тўғрисида кўрсатмалар олинди. Жиноят иши доирасида 10тадан ортиқ экспертиза ва лаборатория таҳлилий тадқиқотлар тайинланди», - деди Ҳаёт Шамсуддинов.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сардобага ўқитувчиларнинг пулидан йиғиш шартмиди? – Сурхондарё

783 17:30 30.05.2020

Сардоба: хайрияга келган нарсалар ёқиб юбориляптими?

1418 14:38 20.05.2020

Нидерланд мутахассислари Сардоба фожиасини таҳлил қилди

2871 08:30 19.05.2020

«Сардоба иши»ни европалик етук мутахассислар текширади – Шавкат Мирзиёев

1214 03:40 17.05.2020

Ҳалок бўлган икки аёл ким?

1831 16:30 16.05.2020
« Орқага