Таҳлил

Сардоба фожиаси: мутахассис мулоҳазаси...

3563

Мени Сардоба сув омбори қурилиши ишларга умуман алоқам йўқ.

Аммо қурувчи-муҳандис сифатида ва талофатдан кейин гидротехника иншоотлари қурилиши соҳаси вакилларидан сўраб билганларим асосида холис фикрим қуйидагича:

Сардоба сув омборига ўхшаган иншоотларда тупроқли дамба бутун дунёда қўлланиб келинади. 

Муҳим жиҳати - ишлатиладиган тупроқ физик-механик хусусияти мос келиши ва қурилиш технологиясига қатъий амал қилиш. 

Мен энди янги биноларга киришга қўрқаман

Суратлардаги схемалардан кўриниб турибдики, дамба ичида бетон бўлмайди, балки дамбанинг тагидаги тупроқ цементация қилинади (яъни инъекция) ва устида 2 хил тупроқни шиббалаб (трамбовка қилиб) ишлаб чиқилади. Устидан ҳимоя қатлами ўрнатилади. 

Эътибор берган бўлсангиз, авария сув омборининг энг чуқур жойи - яъни сув босими энг юқори жойида эмас, аксинча анча саёз бўлган 6-пикет жойида содир бўлган. Катта эҳтимол билан 6-пикетда ё тупроқ жинси бошқача тушиб қолган ёки қурилиш технологияси қўпол равишда бузилган бўлиши мумкин.

Нима учун бошқача тупроқ тушган ёки қурилиш технологияси бузилган деган саволларнинг жавоби биз ўйлаганимиздан анча катта илдиз отиб кетган муаммодир. 

P.s.: Қурилиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш керак. Ислоҳ қилишни ҳар биттамиз ўзимиздан бошлашимиз керак, менимча.

Абдулазиз Абидов,
Олий тоифали муҳандис-қурувчи.

Тўйдан аввал қудалар билан нималарни келишиш керак?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сардоба сув омбори иши бўйича икки киши қамоққа олинди

813 16:00 23.05.2020

Шавкат Мирзиёев: Уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади

386 18:00 15.05.2020

Сардобада қанча турар ва нотурар жой объектлари зарарлангани аниқланди

435 17:30 12.05.2020

«Сардобада уй қурамиз!» хайрияси бўйича эълон!

606 14:55 12.05.2020
« Орқага