Таҳлил

Сардоба фожиаси: Сирлар ошкор бўла бошлади

15573

Сардобадаги тўғон ўпирилишини Ҳукумат комиссияси шиддат билан тафтиш қилаётгандир. Уларнинг якуний баёноти қандай бўлишини эса ҳозирча билмаймиз. 

Аммо одамлар аллақачон ўз хулосаларини айта бошлашди. Улар орасида сув омбори қурилишида иштирок этганлар ҳам бор экан.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган мана бу видеони кўриб бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз. Агар бу лавҳадаги гаплар рост бўлса, тўғон қурилишига на арматура, на цемент ва на бирор мустаҳкамроқ хом ашё ишлатилмаган. Ҳаммаси уюм-уюм тупроқдан тикланган. 

Сардоба фожиаси: мутахассис мулоҳазаси...

Сардоба фожиаси: «Бедана овига борганлар хабар берган: халққа ҳам, ФВВга ҳам...» 

Оддий гувала билан дамба қуриб бўлмаслигини ёш бола ҳам билса керак. У ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларига киритилган минглаб тонна цементу арматуралар қани? Улар кимларнинг жиғилдонидан ўтди экан? 

Яна кутишга маҳкуммиз! Кўрайлик-чи, қилни қирқ ёрар экспертлардан иборат комиссиянинг сўнгги гапи қандай бўлади?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сардобага ўқитувчиларнинг пулидан йиғиш шартмиди? – Сурхондарё

761 17:30 30.05.2020

Сардоба: хайрияга келган нарсалар ёқиб юбориляптими?

1417 14:38 20.05.2020

Нидерланд мутахассислари Сардоба фожиасини таҳлил қилди

2868 08:30 19.05.2020

«Сардоба иши»ни европалик етук мутахассислар текширади – Шавкат Мирзиёев

1214 03:40 17.05.2020

«Сардоба» фожиаси: жиноят иши бўйича 4 хил тергов версияси текширилмоқда

1089 17:30 16.05.2020

Ҳалок бўлган икки аёл ким?

1829 16:30 16.05.2020
« Орқага