Янгиликлар

Сардоба: хайрияга келган нарсалар ёқиб юбориляптими?

1417

Ижтимоий тармоқларда “Сардоба ҳудудида хайрияга келган нарсаларнинг ҳаддан ташқари кўплигидан ёқиб юборилмоқда” деган мазмунда суратлар тарқалди.

Бу хабарга Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан келган жавобда оқим вақтида зарар етган ашёлар, уй хўжалиги буюмларини йиғиш, уларни ҳудуддан олиб чиқиш ва йўқотиш тадбирлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

“Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида юзага келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. Тошқин ҳудудлари сувдан холи этилиб, қуруқ ва қулай ҳолатга келтирилган. Ҳозирда бу майдонда иккиламчи тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, оқим вақтида зарар етган ашёлар, уй хўжалиги буюмларини йиғиш, уларни ҳудуддан олиб чиқиш ва йўқотиш тадбирларини мисол қилиш мумкин. Чунки бундай воситалар қайта фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланиб, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди”, дейилади ФВВ хабарида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сардобага ўқитувчиларнинг пулидан йиғиш шартмиди? – Сурхондарё

778 17:30 30.05.2020

Нидерланд мутахассислари Сардоба фожиасини таҳлил қилди

2870 08:30 19.05.2020

«Сардоба иши»ни европалик етук мутахассислар текширади – Шавкат Мирзиёев

1214 03:40 17.05.2020

«Сардоба» фожиаси: жиноят иши бўйича 4 хил тергов версияси текширилмоқда

1089 17:30 16.05.2020

Ҳалок бўлган икки аёл ким?

1831 16:30 16.05.2020
« Орқага