Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сардобадаги офатдан зарар кўрган тадбиркорлар баъзи солиқлардан озод этилади

230

Кеча, 24 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Қонун лойиҳаси билан Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари 2020 йил 1 майдан 2022 йил 1 ноябрга қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилиши белгиланяпти.

Шунингдек, лойиҳада Сурхондарё вилояти бўйича Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида янгидан ташкил этган ҳолда шу ҳудудларда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари 2024 йил 1 январга қадар ер солиғи, мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғини тўлашдан озод қилиш назарда тутилмоқда.

Мазкур қонун билан мамлакатимизнинг табиий офатлар натижасида катта зарар кўрган ҳудудлардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда айрим ерлари шўрланган ҳудудларда яшовчи фуқароларга солиқ тўловларидан енгилликлар яратиб бериш орқали мазкур ҳудудда яшовчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсад қилинган.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сардоба фожиаси ҳақида расмий хулоса эълон қилинди

2205 15:45 30.04.2021

Сардоба сув омбори қайта қурилади 

1905 13:30 16.02.2021

«Сардоба» сув омбори фалокати юзасидан бир гуруҳ шахслар қамоққа олинган

2344 16:39 27.07.2020

Сардоба фожиаси: зарар кўрган масжид ҳамда қабристонлар тўлиқ таъмирланди

1725 15:45 25.06.2020

Сардоба сув омбори иши бўйича икки киши қамоққа олинди

1581 16:00 23.05.2020
« Орқага