Янгиликлар

Saudi Aramco дунёдаги энг қиммат компанияга айланиши кутилмоқда

77

Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть компанияси дунёдаги энг қиммат компанияга айланиши мумкин, чунки мамлакат ҳукумати унинг акцияларини биржада сотишга қарор қилди.

ТАСС хабарида айтилишича, компаниянинг акциялари декабрь ойида Tadawul биржасига жойлаштирилади. Акцияларнинг баҳоси ва айнан қанча акция жойлаштирилиши ҳақидаги маълумот инвесторларнинг аризалари шакллантирилганидан кейин эълон қилинади.

Saudi Aramco дунёдаги энг йирик нефть компанияси ҳисобланади. Жорий йилнинг тўққиз ойи натижаларига кўра, унинг соф даромади 68 миллиард долларни ташкил этди. Компаниянинг 100 фоиз акцияси давлатга қарашлидир.

Saudi Aramco компанияси шу пайтгача халқаро рейтингларга киритилмаган, чунки уларга акциялари биржада сотиладиган компаниялар киритилади.

УЛАШИНГ:

« Орқага