Саудия Арабистон пойтахтини ободонлаштиришга 23 млрд доллар сарфланади

22:30 20.03.2019 560

Саудия Арабистони ҳукумати пойтахт Риёзни ободонлаштириш ишларига 86 миллиард риёл (23 миллард доллар) сарфламоқда. Дастур доирасида ўн минглаб янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. 

Қурилиш ишлари жорий йилнинг иккинчи ярмида бошланади. Saudi Press Agency хабарига кўра, дастурни амалга оширувчи қўмитага валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон бошчилик қилади ва у шаҳарни “яшаш учун энг қулай шаҳарлардан бири”га айлантиради. 

Дастур доирасида қирол Салмон номида парк барпо этилади ва у дунёда энг йирик бўлади. Бундан ташқари, шаҳар бўйлаб велосипедчилар ва пиёдалар, шунингдек, отда юриш учун махсус йўлкалар қурилади. 

Шаҳарни кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!