Саудия Арабистони “араб НАТОси”ни тузишга киришди

15:30 10.04.2019 1992

Саудия Арабистони “араб НАТОси” деб ҳам аталувчи Яқин Шарқ стратегик альянсини тузишга киришди. Бу ҳақда мамлакатнинг расмий ахборот агентлиги SPA хабар тарқатди.

Яқин Шарқ стратегик альянсини тузиш доирасида Риёзда АҚШ ва араб давлатлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Саудия Арабистонидан ташқари БАА, Баҳрайн, Кувайт, Ўмон, Иордания ва Қатар вакиллари иштирок этди. Йиғилишда янги альянснинг дунё ва минтақадаги барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Яқин Шарқ стратегик альянсини тузишга 2017 йилнинг августида Риёзда бўлиб ўтган АҚШ ва араб давлатлари саммитида келишиб олинган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!