Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони армиясида энди аёллар ҳам хизмат қилиши мумкин

613

Саудия Арабистонида камида лицейни тамомлаган, бўйи 1,55 сантиметрдан паст бўлмаган, ёши 21-40 орасида бўлган хотин-қизларининг қуролли кучлар сафида хизмат қилишига рухсат берилди.

Deutsche Welle хабарига кўра, армияда хизмат қилмоқчи бўлган аёллардан Саудия Арабистони фуқароси ва аввал давлат ишларида ишлаган бўлиш талаб этилади. Қуруқликдаги, ҳаво ва денгиз кучларида хизмат қиладиган аёллар вақт ўтиши билан юқори лавозимларни эгаллаши ҳам мумкин.    

Армиядан аввал полиция ва миллий гвардияда ҳам аёлларнинг ишлашига рухсат берилган эди. Саудия Арабистони ҳукумати 2030 йилгача аёлларнинг меҳнат бозоридаги улушини 20 фоиздан 40 фоизга етказиш ниятида. 

Global Firepower нашри маълумотига қараганда, Саудия Арабистони армиясида қарийб ярим миллион хизматчи бор. Саудия Арабистони энг кўп қурол-яроғ импорт қиладиган давлатлардан бири ҳисобланади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яхшилик йўлида ушбу хайрия қилганларни Аллоҳ мукофотласин!

483 18:00 13.04.2021

Рамазонда Масжидул ҳаромга берухсат кирганлар жаримага тортилади

481 10:30 10.04.2021

БАА Ироққа миллиардлаб доллар инвестиция киритади

424 10:00 07.04.2021

Саудия Арабистони билан яна бир ҳамкорлик йўлга қўйилади

814 19:30 03.04.2021

Саудия Арабистони: “Исроил билан яқинлашишдан фойда катта, бироқ...”

1680 13:00 03.04.2021

Саудия Арабистонига заъфарон экспорт қилинади

615 17:30 01.04.2021
« Орқага