Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони аёллари тезюрар поезд ҳайдашни ўрганади

679

Саудия Арабистони аёллари тез орада Подшоҳликнинг Макка ва Мадина шаҳарларини боғловчи “Haramain” тезюрар поездини бошқариши мумкин. Маълум қилинишича, ушбу тезюрар поездлар орқали йилига 60 миллион нафардан ортиқ йўловчи ташиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Arab News хабар берган.

Саудия темирйўл политехника университети якшанба куни аёлларни “Haramain Express Train Leaders” дастури доирасида ўқитиш учун рўйхатга олиш ишлари бошланганини маълум қилди. Ушбу дастурни тугатган аёллар улардан аввал ўқиган эркаклар билан бирга ишлашлари мумкинлиги қайд этилган. Бир йил давом этадиган ушбу дастурга қабул шу йилнинг 13 январига қадар давом этади ва ўқитиш жараёнлари 15 февраль куни Жидда шаҳрида бошланади.

Шунингдек, ўқув дастури давомида ўрганувчилар темирйўл соҳаси билан боғлиқ иш жойларида амалиёт олиб боришади.

«Стажёрлар ўқув даврида 4 минг риал (1065 доллар) бонус оладилар ва ижтимоий суғурта тизимида ўқиётган ходим сифатида рўйхатга олинади. Ўқишни тугатган аёллар 8 минг риалгача ойлик маош олишади», – дейилади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Туркия географик ва стратегик жиҳатдан муҳим давлат” – НАТО Бош котиби

245 23:45 25.05.2022

Мевлут Чавушўғли ва Маҳмуд Аббос Фаластин масаласини муҳокама қилди

164 23:25 25.05.2022

Саудия Арабистони: “Исроил Фаластин муаммосини ҳал қилиши керак!”

289 22:50 25.05.2022

АҚШ ва Хитой тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришмаслиги керак – Генри Киссинжер

240 22:30 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

111 21:50 25.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: қалтис ҳаракат

369 21:10 25.05.2022
« Орқага