Саудия Арабистони АҚШнинг Жой Байден бошчилигидаги янги раҳбарияти билан алоқалар аъло бўлишига ишонч билан қарамоқда. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фархон Al Arabiya телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, икки мамлакатнинг муштарак манфаатлари ўзгаргани йўқ, Байден маъмурияти Саудия Арабистони ва АҚШнинг Ямандаги вазият бўйича умумий мақсадларга эгалигига ҳам гувоҳ бўлади.
Шунингдек, Файсал ибн Фархон Эрон ҳақида ҳам тўхталиб, мазкур мамлакатнинг раҳбарияти ўз ғояларидан воз кечиши ва эътиборини халқ фаровонлигига қаратиши зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Теҳроннинг мулоқот ҳақидаги чақириқлари жиддий эмас.
Ташқи ишлар вазири Эрон билан келишувлар мустаҳкам асосга эга бўлиши учун Саудия Арабистони бу масалада АҚШ билан маслаҳатлашинини маълум қилди.