Янгиликлар

Саудия Арабистони Эронга шартларини маълум қилди

1827

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил Жубайр Эрон билан мулоқот бошланишини учун шартларни эълон қилди.

“Террорчиликни қўллаб-қувватлашни, талотўп ва вайронкорлик сиёсатини, араб давлатларининг ички ишларига аралашишни бас қилинг. Оммавий қирғин қуроллари ва баллистик ракета дастурларини тўхтатинг. Террорни қўллаб-қувватловчи давлат эмас, рисоладагидек давлат бўлинг. Саудия Арабистони Эрон билан Яман ҳақида гаплашмаган, бундан кейин ҳам гаплашмайди. Яман – тамомила яманликларнинг иши. Ямандаги инқирознинг сабаби – Эроннинг роли”, – дея ёзди Жубайр Твиттердаги саҳифасида. 

Вазирнинг таъкидлашича, Эрон томони учрашув ўтказиш мақсадида ҳеч қандай мактуб йўлламаган.

Душанба куни Эрон ҳукумати матбуот котиби Али Робиий агар Саудия Арабистони ўзини самимий тутса, учрашиш ҳақидаги сўровидан Теҳрон мамнун бўлишини билдирди. 

Аввалроқ Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Эрон билан муаммоларни сиёсий ва тинч йўл билан ҳал қилиш ҳарбий йўл билан ҳал қилишдан яхшироқ эканини айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яман: афтодаҳол ўлканинг бошига тушган балолар 

622 08:00 22.09.2020

Саудия Арабистони осмони Исроилга очилганини Трампнинг куёви маълум қилди

660 15:09 10.09.2020

Саудия Арабистони: тахт учун кураш қандай кечяпти?

1259 16:01 03.09.2020

Саудия Қуролли кучлар қўмондони коррупцияда айбланмоқда

663 21:55 01.09.2020

Кутил(ма)ган бурилиш: Исроил – БАА музокараларига Саудия ҳам қўшилиши мумкин

644 17:25 01.09.2020

Россияликларнинг Саудияга бориши енгиллаштирилади

384 11:57 01.09.2020
« Орқага