Янгиликлар

Саудия Арабистони фуқароларига «тавсия»: Туркияга борманглар

3609

Саудия Арабистони оммавий ахборот воситаларига ишониладиган бўлса, ҳар йили 39 миллион чет эллик сайёҳга мезбонлик қиладиган Туркия анархия ёқасида турибди.

Яқинда Саудия Арабистони газеталари “Туркия саёҳат қилиш учун хавфсиз эмас” сарлавҳали хабар тарқатди. Қиролликнинг Анқарадаги элчихонаси Саудия Арабистони фуқароларига нисбатан майда безориликлар кўпайгани ҳақида огоҳлантирди. Бошқа бир хабарда эса 2017 йил Туркияда қуролли зўравонликлар оқибатида 2157 киши ҳалок бўлгани айтилган (қуролли зўравонликлар туфайли кўпроқ одам ўладиган АҚШ ҳақида бундай огоҳлантириш йўқ).

Ўтган йили Туркияда Саудия Арабистон фуқароси ўлдирилиб, бўлаклаб ташлангани ҳақиқатдир. Бироқ унинг қотиллари маҳаллий аҳоли эмас, балки саудиялик 15 киши бўлган ва қотиллик Саудия Арабистони консуллигида рўй берган. Қурбон Саудия Арабистони сиёсий тузумининг ғашига теккан журналист Жамол Қошиқчи эди. Унинг ўлими икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирди. Шу сабабли Саудия Арабистони фуқароларининг Туркияга саёҳат қилишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Бу иш бераётганга ўхшайди: жорий йилнинг дастлабки беш ойида Туркияда саудиялик сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан 31 фоизга камайган.

Манба: economist.com

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус манзараси 

1195 23:30 03.04.2020

“Исломобод” масжиди қайта қурилмоқда

800 18:20 12.03.2020

“Тошкент нафас олишни истайди” флешмоби ўтказилди

1240 15:40 27.02.2020

Янги вазирлик ташкил этилди

1159 22:29 18.02.2020

Хушхабар! AzonTVга  YouTube’дан "кумуш тугмача" келди

2058 17:47 10.01.2020

Буюк Британияда мусулмонлар сони расман 3 миллиондан ошди

842 09:30 06.01.2020
« Орқага