Саудия Арабистони ҳукумати ўз фуқароларининг 12 давлатга боришини тақиқлади, дея хабар бермоқда IslamToday нашри.
Ушбу тақиқ коронавирус тарқалишига қарши кураш билан изоҳланмоқда. Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, сафар қилиниши тақиқланган давлатлар қуйидагилардир: Эрон, Ливан, Сурия, Яман, Ливия, Туркия, Арманистон, Афғонистон, Сомали, Конго Демократик Республикаси, Венесуэла ва Беларусь. Таъкидланишича, мазкур мамлакатларда коронавирус инфекцияси ҳали ҳам жиловланмаган.
Айни пайтда коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия, Британия ва Франция олдинги ўринларда турибди. Бироқ бу давлатлар Саудия Арабистонининг тақиқ рўйхатига киритилмаган. Мазкур мамлакатлардан кейин, яъни еттинчи ўринда Туркия бор.