Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги янги дастурни ишга туширди

1586

Дастур ёрдамида бутун дунё бўйлаб саёҳатчилар eVisa учун ариза беришдан тортиб меҳмонхоналар ва рейсларни брон қилишгача бўлган барча ташрифларини осонгина ҳал этишлари мумкин

Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги душанба куни янги ягона ҳукумат платформаси — “Nusuk”ни ишга туширди.

Платформа зиёратчилар учун Умра маросимларини осонлик билан бажариш имконини берувчи кенг кўламли хизматлар ва маълумотларни ҳам тақдим этади. Бу кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, зиёратчиларнинг диний ва маданий тажрибасини бойитиш бўйича Қиролликнинг 2030 йилга мўлжалланган мақсадларининг бир қисмидир.

“Nusuk” Саудия сайёҳлик бошқармаси билан ҳамкорликда ишга туширилмоқда. Платформа зиёратчилар тажрибасини бойитиш, уларни турли пакетлар ва саёҳатлар билан таъминлаш учун банд қилиш ва алоқа тартибларини осонлаштириш мақсадида Қиролликнинг “Visit Saudi Arabia” туристик расмий веб-сайти томонидан тақдим этилаётган хизматлар билан боғланган. 

Умра сафарига борувчилар дастур орқали аввал керакли виза, рухсатномаларни олишлари ҳамда электрон шаклда пакетлар ва дастурларни брон қилишлари мумкин. Кейинги босқичда платформага бир қатор бошқа хизматлар қўшилади ва улар интерактив хариталар, таклифлар, тадбирлар учун тақвим, бир неча тиллардаги рақамли йўриқнома, соғлиқни сақлаш маълумотлари ҳамда бошқа хизматларни ўз ичига олади.

"Maqom” платформаси кейинги босқичда барча хизматлар "Nusuk"га ўтказилгунга қадар ишлашда давом этади.

Ҳаж ва Умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзан Ал-Рабиаҳ "Nusuk" платформаси зиёратчиларга энг сўнгги технологиялардан фойдаланган ҳолда кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича доимий саъй-ҳаракатларнинг давоми эканини тушунтирди.

Унинг қўшимча қилишича, платформа бир қанча давлат идораларининг маънавий саёҳатларини бойитиш мақсадида зиёрат қилиш тартиб-таомилларини осонлаштириш учун бирлашиши натижасидир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

253 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

738 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

645 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

552 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

257 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

226 16:30 01.12.2022
« Орқага