Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони ҳукумати ҳамжинсбозликни тарғиб қилувчи  ўйинчоқларни мусодара қилмоқда

5625

Саудия Арабистони ҳукумати ҳамжинсбозликни тағиб қилувчи камалак рангдаги ўйинчоқлар ва болалар кийимларини мусодара қилмоқда, дея хабар беради давлат телеканали.

Al-Ekhbariya нашри хабарида савдо вазирлиги расмийлари пойтахт Ар-Риёддаги дўконлардан бир қатор буюмларни олиб кетаётгани кўрсатилган. Улар орасида соч қисқичлари, поп-ит, футболкалар, шляпалар ва қалам қутилари бўлган.

Расмийларнинг таъкидлашича, бу нарсалар ислом дини ва жамоат ахлоқига зид келади ҳамда ёш авлод ўртасида жинсий бузуқликни  тарғиб қилади.

Савдо вазирлиги Twitter саҳифасида бу ҳолатга: "Бизни назорат гуруҳларимиз савдо нуқталарини текшириш билан шуғулланиб, шариатга ёт бўлган иллатларни тарғиб қилувчи, соғлом фикрга зид бўлган белгилар ва белгиларни ўз ичига олган маҳсулотларни олиб қўяди ва мусодара қилади. Қоидаларни бузган сотув нуқталари эгаларига эса, қонунда белгиланган жазо ва жарималар қўлланилади", - дея изоҳ берган.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони ҳукумати Disney студияси ишлаб чиқарган бир қанча фильмларга ҳам соғлом инсон табиатига зид бўлган саҳналар борлиги учун тақиқ қўйган.

Мамлакат қонунларига кўра, бир жинслилар ўртасидаги жинсий муомала, ишнинг оғирлигига қараб, ўлим ёки дарра уриш  билан жазоланади.

Шунингдек, эркакларнинг «ўзини аёлларга ўхшатиши» ёки аёллар кийимини кийиши ва аксинча, ҳар қандай шахснинг «жамоат тартиби, диний қадриятлар, жамоат одоб-ахлоқи ва шахсий дахлсизлигига» тажовуз қилувчи онлайн фаолият билан шуғулланиши ҳам тақиқланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абу Ҳомид Ғаззолий: Ғаззолий яшаган даврга бир назар

49 13:55 02.07.2022

Туркия “Америка овози”ни ўчириб қўйди

254 13:40 02.07.2022

Эронда зилзила содир бўлди

100 13:20 02.07.2022

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

296 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

906 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

94 12:20 02.07.2022
« Орқага