Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони: “Исроил Фаластин муаммосини ҳал қилиши керак!”

858

Саудия Арабистони Исроил билан нормаллашув жараёнига киришнинг йўли Фаластин муаммосини ҳал қилиш эканини эълон қилди.

  Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳан Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон Иқтисодий форумида айтиб ўтди.

Фарҳан бу борада берилган саволга “Фаластин масаласи ҳал этилмас экан, Саудия Арабистони Исроил билан алоқаларини меёрлаштирмайди” деб жавоб берди. 

2002 йилда Байрутда бўлиб ўтган Араб Саммитига ишора қилган Фарҳан Саудия Арабистонининг илк тинчлик ташаббусини амалга оширганлигини ва минтақада Исроил билан тўлиқ нормаллашувга тайёр бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, у Фаластин муаммоси ҳал қилинмас экан, алоқаларнинг илиқлашмаслигини, ҳозирги асосий устуворликнинг Фаластин ва Исроил ўртасидаги тинчлик ҳаракатларини тезлаштириш эканлигини ва бунинг Исроил, Фаластин ва минтақага фойда келтиришини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абу Ҳомид Ғаззолий: Ғаззолий яшаган даврга бир назар

53 13:55 02.07.2022

Туркия “Америка овози”ни ўчириб қўйди

257 13:40 02.07.2022

Эронда зилзила содир бўлди

100 13:20 02.07.2022

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

298 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

910 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

95 12:20 02.07.2022
« Орқага