Саудия Арабистони Канаданинг Торонто шаҳрига тўғридан-тўғри рейсларни тўхтатди

19:40 10.08.2018 397

Қироллик авиакомпанияси Торонтога тўғридан-тўғри рейсларни тўхтатишини маълум қилди. Икки мамлакат ўртасидаги дипломатик низолар Саудия ҳуқуқ ҳимоячиси Самар Баддавийнинг ҳибсга олиниши оқибатида пайдо бўлганди. Бу ҳақда Islam-today сайти хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолатни Канада ташқи ишлар вазири қаттиқ танқид остига олганди. Ўз навбатида Қироллик буни мамлакатнинг ички ишларига аралашиш, дея баҳо берган эди.

Натижада, Саудия Арабистони Канада элчисини мамлакатдан чиқариб юборилди ва икки давлат ўртасида савдо-сотиқ инвестициялари тўхтатилди.

Айни пайтда Қироллик Соғлиқни сақлаш вазирлиги Канаданинг шифохоналаридаги Саудия фуқароларини бошқа мамлакат шифохоналарига ўтказиш устида иш бошлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!