Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони Кобулда консуллик хизматларини тиклади

391

Саудия Арабистони Афғонистон пойтахти Кобулдаги элчихонаси ҳузуридаги консуллик бўлимини қайта очди. Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, бу ҳаракат Риёзнинг афғонистонликларни консуллик хизматлари билан таъминлаш мақсадини акс эттиради.

Жорий ҳафта бошида Саудия Арабистони Афғонистондаги гуманитар вазиятни муҳокама қилиш учун Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда йиғилишини чақирди. Йиғилиш 18 декабрь куни Покистонда бўлиб ўтади.

Риёз Афғонистонга ёрдам етиб бориши учун “тегишли механизмлар” яратишни мақсад қилганини айтмоқда.

Афғонистонда иқтисодиёт ва банк тизими қулаш ёқасида турибди, устига-устак, мамлакат коронавирус пандемияси ва қаттиқ қурғоқчиликдан аизият чекяпти. БМТТД тахминига кўра, 2022 йил ўрталарига бориб Афғонистон аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи қашшоққа айланиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони ва Эрон муносабатлари яхшиланмоқда

286 14:40 17.01.2022

Саудия энг саховатпеша давлатлар қаторида

576 12:55 17.01.2022

Умра зиёратчилари қайси вакциналар билан эмланган бўлиши керак? 

1659 17:58 15.01.2022

Греция Туркиянинг устидан Саудия Арабистонига шикоят қилди

1002 08:00 05.01.2022

Эрдоған Саудияга боради. Алоқалар яхшиланяптими?

780 11:29 04.01.2022

Исломнинг илк даврларидан қолган қум остидаги қишлоқ топилди

2556 10:41 04.01.2022
« Орқага