Саудия Арабистони коррупцияга қарши кураш натижаларини эълон қилди

08:30 01.02.2019 514

Саудия Арабистонида коррупцияга қарши кураш кампаниясининг натижалари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ВВС.

Маълум бўлишича, кампания доирасида 100 миллиард доллардан ортиқ пул ва мулк мусодара этилган. Коррупцияда айбланган 87 киши айбига иқрор бўлган ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан келишувга розилик билдирган. 8 киши эса айбловларни қабул қилмаган, 56 кишига ҳали айблов эълон қилингани йўқ.

Коррупцияга қарши кампанияни 2017 йилда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон бошлаган эди. Кампания доирасида икки юздан ортиқ киши, жумладан, шаҳзодалар, вазирлар ва тадбиркорлар бш юлдузли Ritz-Carlton меҳмонхонасида ушлаб турилган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!