Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони: масжидлардаги овозкучайтиргичлар ҳақида изоҳ берилди

2977

Саудия Арабистони Ислом ишлари вазирлиги масжидлардаги карнайлар овозининг пасайтирилишига изоҳ берди. Reuters хабарида айтилишича, вазирлик масжидлардан келадиган баланд овоз кексаларни ва ёш болаларни безовта қилганини, бу борада шикоятлар тушганини маълум қилди.

Ўтган ҳафта масжидлардаги овозкучайтиргичлардан фақатгина азон ва иқомат учун фойдаланиш ҳамда уларнинг овозини учдан бир қисмга камайтиришга кўрсатма берилган эди. Шундан сўнг ушбу чеклов ҳақида танқидлар янграй бошлаган. Муҳаммад ибн Яҳё исмли Твиттер фойдаланувчиси шундай ёзди: “Қуръони каримнинг овозкучайтиргич орқали тиловат этилиши айрим кишиларни безовта қилаётгани сабабли тўхтатилган экан, умид қиламизки, ресторанлар ва бозорлардаги баланд мусиқадан безовта бўлаётган кўпчиликка ҳам эътибор қаратилади”.

Ислом ишлари вазири Абдуллатиф ал-Шайхнинг фикрига кўра, ушбу чеклов Саудия Арабистонининг душманларига ёқмаяпти ва улар ўзларининг гап-сўзлари билан жамоатчиликнинг фикрини чалғитмоқчи бўляпти.

Шунингдек, у намоз ўқимоқчи бўлганлар азонни кутиб ўтириши шарт эмаслигиги, масжидга вақтлироқ келиши мумкинлигини айтиб ўтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони ва Эрон муносабатлари яхшиланмоқда

286 14:40 17.01.2022

Саудия энг саховатпеша давлатлар қаторида

575 12:55 17.01.2022

Умра зиёратчилари қайси вакциналар билан эмланган бўлиши керак? 

1659 17:58 15.01.2022

Греция Туркиянинг устидан Саудия Арабистонига шикоят қилди

1002 08:00 05.01.2022

Эрдоған Саудияга боради. Алоқалар яхшиланяптими?

780 11:29 04.01.2022

Исломнинг илк даврларидан қолган қум остидаги қишлоқ топилди

2556 10:41 04.01.2022
« Орқага